Soliq va buxgalteriya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Ушбу канални юритишдан асосий мақсад олган билимларимизни бўлишиш, билмаганларимизни ўрганиш ва янада мустаҳкамлаш.
https://t.me/+buDYuOO9kSZmZWEy канал гуруҳи.
Админ: @shonazarovsardor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


📊Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari (MHXS)ga muvofiq uyg‘unlashtirilgan 22-sonli “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi” buxgalteriya hisobining milliy standarti tasdiqlandi

21-sonli “Valyuta kurslaridagi o‘zgarishlarning ta’sirlari” buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga (BHXS) uyg‘unlashtirilgan yangi tahrirdagi 22-sonli “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi” buxgalteriya hisobining milliy standarti ishlab chiqilib (BHMS) tasdiqlandi va davlat tilida ro‘yxatidan o‘tkazildi.


#savol_javob

Savol: – Xodimga qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini berish yoki ularni sotib olish uchun mablag‘lar berish tarzida ko‘rsatiladigan moddiy yordam foyda solig‘i bazasini aniqlashda chegirib tashlanadimi?

Javob:O‘zbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 317-moddasi 6-bandiga muvofiq qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini berish yoki ularni sotib olish uchun mablag‘lar berish tarzida ko‘rsatiladigan moddiy yordam foyda solig‘ining soliq bazasini aniqlashda chegirib tashlanmaydigan xarajat deb e’tirof etiladi.

@soliqbuxgalteriya


#savol_javob

❓Savol: – Jamiyat tomonidan boshqa bir MChJdan qaytarish sharti bilan foizsiz moliyaviy yordam olinganda foyda solig‘i qanday hisoblanadi?

Javob: Soliq kodeksining 299-moddasiga muvofiq qarz beruvchiga qaytarish sharti bilan foizli daromad to‘lash majburiyatisiz qarz (moliyaviy yordam) olish chog‘ida qarz oluvchining daromadi qarz (moliyaviy yordam) olish sanasida O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan qayta moliyalashtirish stavkasidan kelib chiqqan holda aniqlanadi. Shuningdek ushbu tartib qaytarish sharti bilan olingan va qayta moliyalash stavkasidan past bo‘lgan foizlar to‘lanadigan qarzlarga (moliyaviy yordamlarga) nisbatan ham qo‘llaniladi.

@soliqbuxgalteriya


#savol_javob

Savol: – Yuridik shaxs tomonidan ishchi xodimlariga bepul tushlik berilganda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i va ijtimoiy soliq hisoblanadimi?

Javob:Soliq kodeksining 373-moddasi birinchi qismi 13-bandiga asosan, xodimlarga beriladigan oziq-ovqat qiymati yoki oziq-ovqat qiymatini qoplash mehnatga haq to‘lash tarzidagi daromadlar tarkibiga kiradi va ushbu daromadlardan soliq agenti sifatida yuridik shaxs tomonidan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i hamda ijtimoiy soliq hisoblanishi lozim.

@soliqbuxgalteriya


Кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш

Амалиётда корхона қуйидаги сабабларга кўра кредиторлик қарздорлигини қоплай олмаслиги мумкин:

1️⃣ суд қарори билан контрагент тугатилганлиги;
2️⃣ даъво муддатининг ўтганлиги;
3️⃣ бошқа сабабларга кўра.

Агар сизнинг корхонангизда юқоридаги сабабларга кўра кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса, у ҳолда ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги бухгалтерия маълумотномасини расмийлаштириб, унга тасдиқловчи хужжатларни (контрагентлар ва давлат органлари билан ёзишмаларни, давлат органларининг маълумотномаларини, хатлов комиссиясининг ҳужжатларини) илова қилиб, корхона раҳбарининг буйруғи асосида корхонанинг даромадларига ҳисобдан чиқариш керак.

Муддатидан ўтган кредитор қарздорлик доимий равишда йиллик ҳисоботларни тузишдан олдин йилда 1 маротаба 19-сонли БҲМСга асосан ўтказиладиган инвентаризация жараёнида ҳам аниқланади. Инвентаризация натижасида аниқланган қарздорликларни инвентаризация далолатномасида акс эттириш керак.

Кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар фойда солиғи (СК 297-м, 3-қ) ёки айланмадан олинадиган солиқ (СК 463-м) ҳисоб-китобида жами даромад таркибига киритилади.

Бундан ташқари ҳисобдан чиқарилаётган умидсиз қарз бўйича ҚҚСни ҳисобга олган бўлсангиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилаётганлиги сабабли ҚҚС ҳисоботига ҳам тузатиш киритиб ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасини камайтиришингиз керак (СК 271-м).


Кредитор қарздорлигини ҳисобдан чиқариш учун керак бўладиган хужжатлар шаблони:

1️⃣ Кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида бухгалтерия маълумотномаси;

2️⃣ Кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида буйруқ;

3️⃣ Ҳисоб-китоблар инвентаризацияси далолатномаси.

@soliqbuxgalteriya


Корхона 1С дастурий таъминотини 20 млн.сўмга сотиб олди ва қўшимча "доработка"ларига яна 10 млн.сўм сарфлади. Қилинган харажатларни номоддий актив сифатида тан олса бўладими?


Жавоб - йўқ.

7-сонли БҲМСга активларни бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар сифатида тан олишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1️⃣ моддий-ашёвий тузилишга эга бўлмаслиги (1-талаб бажарилди✅);

2️⃣ активлардан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд ташкилотнинг маъмурий ва бошқа функциялари бажариш учун узоқ муддат (12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати) давомида фойдаланиши (2-талаб бажарилди ✅);

3️⃣ активларнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг камида 50 бараварини ташкил қилиши (ташкилот раҳбари номоддий активлар сифатида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли) (корхона ҳисоб сиёсатида пасроқ қиймат белгиланган деб ҳисоблаймиз ва 3-талаб ҳам бажарилди✅);

4️⃣ активлар кейинчалик қайта сотишга мўлжалланмаслиги (4-талаб бажарилди чунки ишлатиш учун сотиб олинган✅);

5️⃣ ишончлилик, яъни ташкилотда активлар ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, патент, товар белгисини сотиб олиш шартномаси) мавжудлиги (хужжатлар мавжуд ва 5-шарт бажарилди✅);

6️⃣ идентификация қилиш имконияти мавжудлиги (6-талаб бажарилмади❌).

Нега идентификация қилиш имконияти мавжуд эмас?

Номоддий активни идентификация қилиш имконияти бўлиши учун тегишли шартнома, актив ёки мажбурият билан бирга сотиш, ўтказиш, лицензиялаш, ижарага бериш ёки айирбошлаш имконияти бўлиши керак. Айнан шу талабга жавоб бермаганлиги учун номоддий актив бўла олмайди.

Номоддий активни харид қилиш ёки яратишга (ишлаб чиқаришга) тааллуқли бўлган, номоддий актив таърифини қаноатлантирмайдиган ёки юқорида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган харажатлар юзага келган ҳисобот даврида харажат сифатида акс эттирилади (7-сонли БҲМС,6-боб, 36-қ).

Агар шартнома шартларига мувофиқ дастурий таъминотни 3-томонга сотиш, ижарага бериш ҳуқуқи мавжуб бўлса ва бошқа талабларга жавоб берса, номоддий актив бўла олади. Лекин одатда фақат дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади яъни чекланган ҳуқуқ.

МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритадиган корхоналар учун ҳам юқоридаги қоидалар амал қилади чунки янгиланган 7-сонли БҲМС 38-сонли (IAS) БҲХС бн талаблари деярли ўхшаш.


@soliqbuxgalteriya


Контрагентни текшириш учун сайтлар

Солиқ кодексининг 15-моддасида келтирилган лозим даражада эҳтиёткорликни таъминлаш ҳамда ортиқча харажатларни олдини олиш учун контрагентингизни қуйидаги сайтлар орқали текширишингиз мумкин:

1️⃣ https://registr.stat.uz/ru/;
2️⃣ https://my.soliq.uz/main/ (Контрагент хақида маълумот
бўлими);
3️⃣ https://soliq.uz/activities/tax-risk-analysis?lang=uz (ҚҚС тўловчилигини текшириш);

4️⃣ https://my3.soliq.uz/ (Таваккалсиз бизнес бўлимида Контрагент ҳақида маълумот қисми бор ўша йердан контрагентингиз сизнинг корхонангизга рухсат берса керакли маълумотларни кўришингиз мумкин);
5️⃣ https://soliq.uz/activities/large-taxpayers (йирик солиқ тўловчилар бўлимида маълумотлар билан танишишингиз мумкин);
6️⃣ https://chamber.uz/contractor-rating (корхоналарнинг рейтинги ҳақида маълумот);
7️⃣ https://my.gov.uz/ru (банкротлик ҳақидаги маълумотни олишингиз мумкин);
8️⃣ https://didox.uz/ihamkor (пуллик ҳамда бепул маълумотларни олишингиз мумкин).

https://t.me/soliqbuxgalteriya


Бозор нархларини аниқлашнинг янги қоидалари

Солиқ органи томонидан янги лойиҳа ишлаб чиқилган агар ушбу лойиҳа барча босқичлардан ўтса ва Вазирлар Маҳкамаси уни тасдиқласа, солиқчилар солиқ тўловчиларнинг нархларини текширади.

Агар сотилган товарлар ёки хизматлар нархи улар учун белгиланган бозор нархидан 25 фоизга паст ёки юқори бўлса, солиқчилар янги Низомда белгиланган бозор нархларини ҳисоблаш қоидаларидан фойдаланадилар.

Низомни босқичма-босқич кучга киритиш режалаштирилган.

Барча товарларга янги қоидалар 2025 йилдан бошлаб қўлланилади.

Бир ҳил товарлар ва хизматларнинг бозор қиймати қуйидагилар асосида белгиланади:

⏺️ солиқ органларининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар;
⏺️ бошқа сотувчиларнинг нархлари рўйхати;
⏺️ биржалар, электрон платформалар нархлари ва котировкалари ҳақида маълумот;
⏺️ Ўзбекистон ташқи савдо расмий статистикаси;
⏺️ ахборот ва нархлаш агентликлари, нотариал идоралар маълумотлари;
⏺️ ОАВ маълумотлари.

https://t.me/soliqbuxgalteriya


Репост из: Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#AOS

Aylanmadan olinadigan soliq to'lovchilar diqqatiga
❗️

Aylanmadan olinadigan soliq (AOS)ni qatʼiy belgilangan summada to‘lovchi tadbirkorlar 2025-yil 1-yanvardan AOSni 4% (yoki boshqa soliq stavkalarida) to‘lashga o‘tish uchun 2024-yil 15-dekabrgacha (shu kuni ham) soliq organini xabardor qilishlari kerak.
👉 Soliq kodeksi 5-modda
👉Soliq kodeksi 470-prim 1-modda

Buning uchun my3.soliq.uz dagi shaxsiy kabinetidan “Aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilar uchun qatʼiy belgilangan summadagi soliq stavkasiga oʻtish (rad etish)” boʻlimidagi havola orqali rad qilish xabarnomasi yuboriladi.

📌 https://my3.soliq.uz/login?type=legal
______________
#налог_с_оборота

Вниманию плательщиков налога с оборота
❗️

Плательщикам налога с оборота в фиксированной сумме до 15 декабря 2024 года
необходимо уведомить налоговые органы о переходе с 1 января 2025 года на уплату налога с оборота по ставке 4% (или другим налоговым ставкам).
👉ст.5 НК
👉ст.470 прим.1 НК

Для этого электронное уведомление направляется через персональный кабинет на my3.soliq.uz в разделе "Переход (отказ) плательщиков налога с оборота на уплату (от уплаты) налога по фиксированной ставке" по следующей ссылке:

📌 https://my3.soliq.uz/login?type=legal

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


Фойда солиғи ва ҚҚСдан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш қоидалари

СК умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш рухсат бериладиган муддатлар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг икки гуруҳи учун ҳар хилдир.

Биринчи гуруҳ — жами даромад 1 млрд.сўмдан ошгани туфайли ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Бундай субъектлар, ўтишдан олдинги йил учун жами даромад 1 млрд. сўмдан ошмаса, навбатдаги календарь йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиққа ўтишга ҳақли.

Иккинчи гуруҳ — ихтиёрий равишда фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Бу солиқ тўловчилар ўтиши йилидан олдинги календарь йил учун жами даромад 1 млрд.сўмдан ошмаса, камида ўн икки ойдан кейин айланмадан олинадиган солиқни қўллашга ҳақли (СК 462-моддаси 2 ва 8-қисмлари). Бироқ навбатдаги солиқ давридангина айланмадан олинадиган солиқ тўлаш мумкинлигини ҳисобга олинг. Шу сабабли ошиш юз берган йил охирига қадар ва бутун кейинги календарь йилда умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш мумкин эмас.

Агар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қайтишга қарор қилган бўлсангиз, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ органларига хабар юборинг. Хабар солиқ даври, яъни календарь йил бошланишидан камида 10 кун олдин юборилиши керак (СК 462-моддаси 2-қисми).

ҚҚС ва фойда солиғидан АОСга ўтмоқчи бўлсангиз ариза беришни унутманг. Ариза бериш учун ҳавола:


https://my3.soliq.uz/vat-payer-registration/vat-unregistration


https://t.me/soliqbuxgalteriya








Халқаро - молиявий хисоб.pdf
14.4Мб
MOLIYAVIY HISOB - 1

1. MOLIYAVIY HISOBOTNING KONTSEPTUAL ASOSLARI 3
2. DAROMADLAR VA TUZATUVChI O'TKAZMALAR 15
3. MOLIYAVIY HISOBOT ELEMENTLARI 22
4. HISOB SIKLI. TRANSFORMATSIYa JADVALI 33
5. JORIY AKTIVLAR: PUL MABLAG'LARI VA ULARNING EKVIVALENTLARI 39
6. DAROMADLAR VA XARAJATLARNI TAN OLISh 45
7. JORIY AKTIVLAR: OLINADIGAN HISOBVARAQLAR 60
8. VALYuTA KURSLARI O'ZGARIShI NATIJALARINING HISOBI 70
9. JORIY AKTIVLAR: TOVAR-MODDIY ZAHIRALAR 78
10. ASOSIY VOSITALAR 90
11. NOMODDIY AKTIVLAR 114
12. DISKONTLANGAN PUL OQIMLARI. BO'LG'USI VA JORIY QIYMAT 122
13. IJARA HISOBI 131
14. MOLIYaVIY INSTRUMENTLAR 142
15. MAJBURIYaTLAR 156
16. QARZLAR BO'YIChA XARAJATLAR HISOBI 167
17. FOYDA SOLIG'INING HISOBI 172
18. HISOB SIYOSATI, BUXGALTERIYa BAHOLARIDAGI O'ZGARIShLAR VA XATOLAR 183
19. XUSUSIY KAPITAL 191
20. PUL HARAKATI TO'G'RISIDAGI HISOBOT 202
21. HISOBOT DAVRIDAN KEYINGI HODISALAR. ShARTLI VOQEALAR. 216
22. MOLIYaVIY HISOBOTNI YoRITISh. HISOB SIYoSATINI ShAKLLANTIRISh 223

3.5k 3 151 11 15

Асосий восита ёки товар бўлиб-бўлиб (кечиктириб, рассрочка) тўлаш шарти билан сотилса бухгалтерия ҳисобида даромад қандай акс эттирилиди?

Корхона, ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси, бошқа бир корхона билан 20.12.2023 да балансидаги ускунани сотиш учун шартнома имзолади. Ускунанинг баланс қиймати 150,000,000 сўм (Бошланғич қиймати 250,000,000 ва жамғарилган эскириш 100,000,000 сўм). Шартномада 300,000,000 (шундан 32,142,857 сўм ҚҚС) сўмга сотиш келишилган ва олдиндан аванс тўлов 100,000,000 сўм, қолган 200,000,000 сўми қуйидаги саналарда тўланади:

⏺️ 31.12.2024-100,000,000 сўм;
⏺️ 31.12.2025-100,000,000 сўм.

30.12.2023 да 100,000,000 сўм аванс келиб тушди ва 31.12.2023 да ускуна тўлиқ йетқазиб берилди, ҳисоб-варақ фактура расмийлаштирилди. Корхона ускунани сотиш бўйича даромадни қачон ва қайси суммада тан олиши керак? (дисконтлаш ставкаси 14%).


Реализация қилишдан олинган даромад ҳисобига пул маблағлари тушуми кечиктирилган бўлса, жорий нархдаги наф қиймати олинган ёки олиниши керак бўлган пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин. Бундай битимлар натижасида молиявий операцияларнинг жорий нархдаги қиймати келгусидаги барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниқланади. Жорий нархлардаги қиймат билан қоплашнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ фоизлар бўйича даромад сифатида тан олинади (2-сонли БҲМС 13-б.). Фоизлар тарзидаги даромадлар битим шартларига мувофиқ ҳисоблаш усули асосида тан олинади (2-сонли БҲМС 24-б).

2 йилдан кейин оладиган суммамиз 200,000,000 сўм бўлганлиги учун даромадни тан олиш учун бугунги кундаги қийматини аниқлаймиз (дисконтлаймиз) ва бу 153,893,505.69 (ҚҚС бн) сўмни (200,000,000/(1+14%)^2) ташкил этди.

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмаларни амалга оширамиз:

30.12.2023
1️⃣ Дт 5110 Кт 6310 - 100,000,000 сўм (олинган аванс);

31.12.2023
2️⃣ Дт 4010 Кт 9210 - 226,690,630.08 сўм (((153,893,505.69+100,000,000)/1.12)АВ реализациясидан даромад);
3️⃣ Дт 4010 Кт 6400 - 27,202,875.61 сўм ((226,690,630.08*12%)ҳисобланган ҚҚС)
4️⃣ Дт 9210 Кт 0130 - 250,000,000 сўм (АВ бошланғич нархини ҳисобдан чиқариш);
5️⃣ Дт 0230 Кт 9210 - 100,000,000 сўм (жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш);
6️⃣ Дт 9310 Кт 9210 - 76,690,630.08 сўм (АВ реализациясидан олинган даромад);

31.12.2024
7️⃣ Дт 5110 Кт 4010 - 76,946,752.85 сўм (шартномага мувофиқ кейинги тўловнинг тушиши);
8️⃣ Дт 4830 Кт 9530 - 23,053,247.15 сўм (((200,000,000-153,893,505.69)/2)-бўлиб тўлашдаги фоизлардан даромад);
9️⃣ Дт 5110 Кт 4830 - 23,053,247.15 сўм (тушган пулнинг фоизга тегишли қисми).

❗️31.12.2025-йилда ҳам 31.12.2024 дагидак утказмалар амалга оширилади ва шу билан иккала томонлама шартномавий мажбуриятлар ёпилади.


@soliqbuxgalteriya


Кўп учрайдиган саволлардан бири бу солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун белгиланган жаримани бекор қилса бўладими?

Ҳаммамизга маълум, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади (жаримага солинади):

- якка тартибдаги тадбиркорга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
- юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида (СК 220-м, МЖТК 175-м.).

Энди асосий саволга қайтадиган бўлсак, агар ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс ушбу бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, у жавобгарликка тортилмайди (МЖТК 271-м.).

Бундан ташқари СКнинг 215-моддасида солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қилувчи ҳолатлар белгиланган бўлиб, тасдиқловчи хужжатлар бўлганда ушбу моддани қўлласа бўлади.

@soliqbuxgalteriya


Biznes bir huquqbuzarlik uchun ikki marta jazolanmaydi

2025-yil 1-yanvardan boshlab:

❌Yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat roʻyxatidan oʻtmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan jismoniy shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiyalar bekor qilinadi (jarima - bunday faoliyatdan olingan daromadning 10 foizi, lekin 1 million soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda).
👉 Soliq kodeksining 219-moddasi 4-qismi

✔️Biroq, maʻmuriy javobgarlik saqlanib qolinadi. Tadbirkorlik faoliyatini davlat roʻyxatidan oʻtmasdan amalga oshirish, huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, bazaviy hisoblash miqdori (BHM)ning 5 baravaridan 7 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
👉Maʻmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 176-moddasi

Fiskal belgilarni aks ettirish tartibini buzganlik uchun maʻmuriy javobgarlik bekor qilinadi.

✔️Shu bilan birga, avtomatlashtirilgan hisobga olish oʻlchov vositalari bilan jihozlash yoki soliq organlarining axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlash va soliq organlariga tegishli axborot berish boʻyicha qonunchilikda belgilangan talablarni yoki tartibni buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik saqlanib qoladi (mansabdor shaxslarga – BHMning 100 baravari).
👉Maʻmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 175-moddasi 6-qismi

❌Qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan tovarlarni (mahsulotlarni) ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik bekor qilinadi.
👉Maʻmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 166-moddasi 4-qismi

✔️Biroq, bunday huquqbuzarlik uchun Soliq kodeksida nazarda tutilgan moliyaviy sanksiyalar oʻz kuchida qoladi - realizatsiya amalga oshirilgan oxirgi hisobot choragida olingan sof tushumning 2 %i miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
👉Soliq kodeksining 227 prim 1-moddasi

❌Shu bilan birga, xodimlar sonini yashirganlik uchun maʻmuriy javobgarlik bekor qilinadi (BHMning 10 baravari miqdorida jarima).
👉Maʻmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 175-prim 5-moddasi

📃14.11.2024 yildagi PF-184-son

Tadbirkorlar diqqatiga!


Yangi o‘zgarishlar ba’zi me’yorlarni yengillashtirmoqda, ammo qonunlarga rioya qilish muvaffaqiyatli biznes yuritishning muhim omili boʻlib qolaveradi.


ТМЗ счетининг бошланғич қолдиғи 500 минг.сўм, дебет бўйича айланмаси 600 минг.сўм, кредит бўйича айланмаси 400 минг.сўмга тенг бўлса, счетдаги қолдиқни аниқланг.
Опрос
  •   300 минг.сўм
  •   700 минг.сўм
  •   200 минг.сўм
  •   1 500 минг.сўм
291 голосов


"Chatgpt"га савол

Озми-кўпми ҳаётимизда учрайди. Жавоб ўзбекчада жуда тушунарли бўлмасада тушунарли жойлари ҳам бор. Рус тилидаги саволга бошқачароқ жавоб берди, қизиқ бўлса қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Chatgpt-11-23-2


@soliqbuxgalteriya


Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг (БҲМС) янгиланган тахрири билан танишиш учун ҳаволалар:

1️⃣ 1-сонли БҲМС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»

2️⃣
2-сонли БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар»

3️⃣ 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар»

4️⃣ 7-сонли БҲМС «Номоддий активлар»

5️⃣ 8-сонли БҲМС «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби»

6️⃣ 10-сонли БҲМС «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш»

7️⃣ 11-сонли БҲМС «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар»

8️⃣ 12-сонли БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»

9️⃣ 16-сонли БҲМС «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар»

🔟 17-сонли БҲМС «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»

1️⃣1️⃣ 19-сонли БҲМС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»

1️⃣2️⃣ 23-сонли БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»

@soliqbuxgalteriya

2.5k 1 118 3 15
Показано 20 последних публикаций.