📚SOLIH SAFO📙🌴


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


⊱••🌸•⊰✿◦S.S◦✿⊱•🌸••⊰
كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (Sod, 29)
Islomshunos mudarrisa—
Ustoz Fotima Solihning ilmiy, ma'rifiy, telegram kanallari.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:

— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:

— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

https://t.me/solih_safo


Дуо қилишдан ғофил қолманг...

Эй муслима биродарим, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишга урининг. Ушбу вақт тўғрисида айтилган сўзларнинг энг афзали- бу вақт жума кунининг охирги соатларида, дейилганидир. Роббингизга дуо қилинг, унга тазарру қилиб ҳожатларингизнини сўранг, бирор яхши амал қилишга улгуриб қолинг. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: “Жума кунида бир вақт борки агар мусулмон киши намозда Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда мана шу вақтга тўғри келиб қолса Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”, деганлар. (Муттафақун алайҳ).


Жума айёми муборак бўлсин

https://t.me/solih_safo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

https://t.me/solih_safo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎤Устоз Фотима Солиҳ

🌸Жума муборак бўлсин🌸


🌹Мўмин Аллоҳнинг нури ила қарайди


Имом Шофеъий ва Имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳумаллоҳ Масжиди Ҳарамда ўтиришса, бир нотаниш киши масжидга кириб келди.
Шунда Имом Муҳаммад унинг юриши ва ўзини тутишига қараб: “Бу одамнинг касби дурадгорлик бўлса керак”, деди.
Имом Шофеъий эса: “Менимча, бу одам темирчилик қилади”, деди.
Ўша одамни ўзидан сўралган эди: “Мен аввал темирчилик қилар эдим, айни пайтда дурадгорлик қилмоқдаман”, деб жавоб беради (“Рисолатул Қушайрия”).
Ҳар икки олим ҳам фаросатларининг ўткирлигидан нотаниш кишининг касбини аниқ топа олишди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: «Мўмин кишининг фаросатидан қўрқинг! Чунки у Аллоҳнинг нури ила қарайди», деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

https://t.me/solih_safo


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.


ҚАЕРДАСАН, ОҚИБАТ?

Оқибатни кўрдингизми? Қаёқларга йўқолди?
Ёки биздан араздами, ўтган асрда қолди?

Жигар, қўшни, қариндошда бўлар эди оқибат.
Келинг, ўртоқ, шу ҳақида бирга қилайлик суҳбат.

Ўттиз, қирқ йил олдиндаги тўйларни кўп ўйлайман.
Эртакнамо хотирани ёш авлодга сўйлай ман.

Тўйдан бир хафта олдин келишарди  холалар.
Аммалару опоқбуви, яна анча болалар.

Охорли оқ рўмоллар, кавуш,  амиркон  махси ...
Бизлар учун бошқача кўринарди барчаси.

Файз бериб, савлат тўкиб ўтирарди кексалар.
Учиб, қўниб бажарардик бирон юмуш айтсалар.

Тахорат сув бериларди  ҳаммом йўқ эди у вақт.
Қўлларига сув қуймоқлик бизга эди катта бахт.

Кечқурунлар қатор ётиб эртак тинглардик  роса.
"Ёрилтош", "Гўрўғли" ни тинглаб қилардик маза.

Маҳалладан олинарди лаган, чойнак, дастурхон.
Қирқ литрли самовару  ош дамлашга дошқозон.

Стол учун узун тахта,  ўриндиқ бўлар эди.
Темир оёқ, шолчалар  маҳалла берар эди.

Қўни-қўшни ҳашар қилиб  ҳовлига қиларди  жой.
Кимдир  сабзи тўғрайди,  кимдир дамлар аччиқ чой.

Тонг саҳарда ош иси маҳаллани тутарди.
"Келинг, келинг" деб мезбон меҳмонларни кутарди.

Қўлма- қўл  қилиб ёшлар лаганда узатар ош.
Ҳассакашлар қатор турар-  кекса олдин, кейин ёш.

Ош қўлда ейиларди, ҳеч ким қошиқ сўрамас .
Дастурхонни  ҳозиргидек гўшт, мевалар безамас.

Куёвнавкар келганда чучваралар  тортардик.
"Бу пул кам! Қўшинг!"- дея. куёв сарпо " сотардик".

Автобусда сурнай саси,  кетардик ёр- ёр айтиб.
Бугун бизга рухсат теккан, хеч ким кетмасди қайтиб

Қизни узатиб бориб. ётар эдик бир кеча.
" Туғди-туғди" , аллалар  файзи эди ўзгача.

Ўша вақтлар машҳур эди халқ ичида бир мақол.
"Хотинингни урма, сўкма, келин баротга юбор!"

Бир хонада ётарди ўн, ўн бешта қариндош.
Бир  кўрпача уч кишига, бир ёстиқда иккита бош.

Сақич, сочиқ ва совун патнисда кирар эди.
Сачиқ чайнаб аёллар суҳбатлар қурар эди.

Табаррук онахонлар думаларди ўринга.
Ҳаётий насиҳатлар қилишарди келинга.

" Эрингга итоат қил, ҳурматин қўй жойига.
Мехрингла айлан унинг Қуёшига, Ойига.

Асра молу мулкини. Шунда даврон сурасан.
Эрингни рози қилсанг аҳли жаннат бўласан.

Ҳар кирган, чиққанингда тўғрила оёқ кийим.
Остона- уй бошидир, саранжом тут, жон қизим.

Шу хонадон сеники, чиқар яхши  деган от.
Туп қўйиб, палак отгин, қумдек сингиб, тошдек қот!"

Шу кеч чиллахонада кўп дуолар бўларди.
Ёшлар фарзандли бўлиб, тиниб- тинчиб кетарди.

Тонг чоғи сурнайчилар бошлашар эди салом.
Икки  томон танишиб, қилишарди ачалом

Нонушта тортиларди: ширчой, қаймоқ, иссиқ нон.
"Тўққиз- тўққиз"ни олиб, сўнг  кетардик уй томон.

Ҳозир  тўйхонагамас, ресторанга борамиз.
Еб, ичиб, ўйнаб кулиб ўша ердан қайтамиз.

Уч- тўрт кун ётиш қайда, вақт етмайди бирровга.
Жигарлар узоқлашиб, ўхшаб қолди бировга.

Узун гапнинг қисқаси, оқибатни топинглар.
Қувинг, ушланг, қўйворманг, орқасидан чопинглар!

Мен сўзлаган тўйларга  қилсангиз агар  ҳавас.
Мен ҳам етиб бораман, бир оғиз айтсангиз бас.

Ҳозир  тўйларни эслаб бир энтикдиз, биламан.
Неварамнинг тўйини худди шундай қиламан!

Мастурахожиона ✍✍
#шеър
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️


https://t.me/solih_safo


Хайрли тонг Муслималарим

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:


"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки уйимдан чиқсалар, албатта нигоҳларини осмонга қаратардилар ва:

Аллоҳим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман".


https://t.me/solih_safo

859 0 23 1 17

ХОЛИҚ - АСЛИ ВА ЎХШАШИ ЙЎҚ НАРСАЛАРНИ АНИҚ БИР ЎЛЧОВЛАР БИЛАН ЯРАТУВЧИ.

У зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир. Аллоҳ махлуқлар вужудга келтирилишидан олдин Холиқ деган васфга эга эди. У халойиқни халқ қилганидан бошлаб Холиқ исмини олгани йўқ. Холиқ мутлақ вужудга келтирувчидир.

📍Дуо

Эй ҳар нени йўқдан бор қилган Холиқ! Сен ҳар нарсанинг яратувчисисан. Ҳар ненинг устидаги вакил ҳам Сенсан. Ҳар бир нарсани буюк ҳикматинг Ила яратгансан. Турли хасталиклардан, ғам-андуҳлардан ва мусибатлардан фақат Сенга сиғинаман.
Омин, Я Роббул-Аьламин!


Фаолиятда хафалик ва сик,илишлардан к,утилиш учун ал- Холик, исмини 731 марта зикр килиш тавсия этилади

https://t.me/solih_safo


#Исми_Аъзам

Мутакаббир - кибирёси ва улуғлиги муболағали зот.

Унинг олдида бошқалар қул бўлиб турадиган зот. У ҳар бир ёмонлик ва нуқсондан ҳамда бандаларига зулм қилишдан юқоридир. Ким у билан кибриёликда тортишса, қақшатқич зарба беради ва азоблайди.

📍Дуо

Роббим, СЕН жуда Буюксан. Мазлумнинг ёнида бўлгувчи ёлғиз ўзингсан. Кўп марҳамат кўрсатувчисан. Ҳар турли хато ва қусурларим учун Сенинг қаршингда бош эгаман, Роббим.
Эй Мутакаббир, СЕН мени асра!

Иззат ва роҳат фарогатга эришиш учун ал- Мутакаббир исмини 662 марта зикр килиш тавсия этилади


https://t.me/solih_safo


Ассалому алайкум
Барча яхшиликларни жамлаган
Ва барча ёмонликлардан панох берадиган
Машхур дуо …

Ёдлаб олинг икки дунёизга кераклидир бу дуо

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик.
Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у, биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам,
у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:

Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман.
Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.

Сўраладиган зот фақат сенсан
Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри маа са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъуузу бика мин шарри мастаъаазака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъаану ва ъалайкал балаағу валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ»

Имом Термизий ривояти.

https://t.me/solih_safo

949 0 30 1 10

Рамазон Нурини Топган Аёл

Малоҳат опа умр бўйи оиласи ва фарзандлари билан банд бўлиб, ўзига ва ибодатга етарлича вақт ажратмаган аёллардан эди. Намоз ўқишни билар, лекин доим кечиктирар, Қуръонни эса фақат ҳайит кунларида варақларди. Ҳаёти ташвишлар билан ўтарди: фарзандларининг тарбияси, турмушнинг синовлари, турмуш ўртоғининг баъзан тушунарсиз муомалалари унга руҳан ҳам, жисмонан ҳам чарчоқ олиб келарди.

Бир куни дугонаси унга Рамазон ҳақида гапириб қолди: “Бу ойда Аллоҳга чин дилдан яқинлашган киши ҳаётида катта ўзгариш сезади,” деди. Малоҳат опа дугонасининг гапларидан таъсирланди ва бу йил Рамазонни бошқача ўтказишга ният қилди.

Рамазоннинг биринчи кунида саҳарга уйғониш унга бироз қийин бўлди, лекин қалбида бир енгиллик ҳис қилди. Кун давомида рўза тутиш, очлик ва чанқоқликка сабр қилиш унга ҳаётдаги сабрнинг асл моҳиятини англатди. Кечқурун ифторликни тайёрлаётганда, бу йил ҳамма нарсани шошмасдан, чиройли қилиб қилишга аҳд қилди. Ифтордан кейин таровиҳ намозига турди ва Қуръон тиловатини тинглади.

Кунлар ўтган сари, қалбида ўзгариш пайдо бўлди. Олдин ичида йиғилиб қолган аламлар, норозиликлар ва ғазаб аста-секин йўқола бошлади. Намозга тик турганида Аллоҳга шикоят қилиш ўрнига шукр қилишни бошлади. Фарзандларига, турмуш ўртоғига нисбатан кўпроқ меҳр билан муомала қила бошлади. Юрагидаги ғам ўрнини хотиржамлик эгаллади.

Бир куни тун ярмида уйғониб кетди ва беихтиёр йиғлаб юборди. Юрагидаги тош эригандек, қалби юмшаб кетди. Ўша кеча таҳажжудга турди ва Аллоҳдан ўзи билмаган тинчликни сўради. Эртасига ҳам, ундан кейинги кун ҳам ибодатларни севиб адо эта бошлади.

Рамазон тугагач, Малоҳат опа ўзидаги ўзгаришларга ҳайратда қолди. У энди фақат Рамазон эмас, балки бутун ҳаёти давомида Аллоҳга яқин бўлишни хоҳларди. Ҳаёти баракали бўлди, фарзандлари билан алоқаси яхшиланди, турмуш ўртоғи ҳам унга бўлган меҳрини кўпроқ билдириб бошлади.

Рамазон Малоҳат опа учун нафақат рўза тутиш, балки қалбини поклаш ва ҳақиқий бахтни топиш ойи бўлди. Энди у ҳаётидаги энг катта хатони тушунди: ибодатга вақт ажратмаслик эмас, балки ибодат орқали ҳузур топишдан ўзини маҳрум қилиш эди.


https://t.me/solih_safo


Хикоя ўқиймизми?

https://t.me/solih_safo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Эй мўминлар! Сизларга рўза фарз қилинди, худди сизлардан олдинги8 умматларга фарз қилингани каби, шоядки, тақводор bo‘lsangizlar.”
(Бақара сураси, 183-оят)

Ҳадис: “Рамазон келганда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд qilinadi.” (Бухорий)

https://t.me/solih_safo


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳар бир муъминни
бошақа мумин устида 6та ҳақлари бор деганлар :
• Кўрсанг салом беришинг
• Чақирса ижобат қилишинг
• Насиҳат сўраса беришинг
• Акса уриб Ҳамд айттса жавоб беришинг
• Касал бўса зиёрат қилишинг
• Вафот этса Жанозасига эргашишинг

https://t.me/solih_safo


"ЖАББОР" - ОЛИЙ ҚАДАР УЛУҒ, УНИНГ ОЛДИДА ЎЗГАЛАР ЎЗИНИ ХОР ТУТАДИ.

📍Дуо

У Зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. Синиқ қалблар У Зот сабабли тузалур.


Орзу истакларнинг амалга ошиши учун ал- Жаббар исмини 206 марта зикр килиш тавсия этилади

https://t.me/solih_safo

931 0 39 3 17

"АЗИЗ" - БАРЧАНИНГ УСТИДАН ҒОЛИБ.

Ундан бирор нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг учундир.

Куч қувват азизлиги ҳам Унинг учундир. Унга ғолиб келиб бўлмайди. Ман қилиш азизлиги ҳам Унинг учундир, У бунда бирор кишига муҳтож эмас.
Қаҳр ва ғолиблик азизлиги ҳам Унинг учундир, бирор нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди.

📍Дуо

Аллохим! Сен истаганингни Қила оласан. Ҳар доим мутлақ қудрат ва қувват соҳиби Ўзингсан. Менинг иродам жуда заиф ва куч-қувватсизман. Ягона Роббим ўзингсан. Мени оёкда турғизган, куч-қувват берган ҳам Сенсан. Ўзинг бизни сени чин қалбдан ҳис қилувчи бандаларингдан қил!


Душманларни маглуб этиш учун ал- Аъзиз исмини 94 марта зикр килиш тавсия этилади

https://t.me/solih_safo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ислом динида отанинг мухим роли

https://t.me/solih_safo


Агар ҳақиқатдан ўзгаришни истасанг, ҳозирданоқ бошла!

https://t.me/solih_safo


Ассалому алайкум амал дафтаримизни тарозида оғир келадиган зикр билан бойитамиз муслималарим

❣️Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
🩷«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди.
Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар.
Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим,
агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

Имом Муслим ривоятлари.

https://t.me/solih_safo

Показано 20 последних публикаций.