#eslatma
Укоз (عكاظ) — энг қадимий араб бозорларидан бирининг номи. Бу бозорнинг бошланиши милодий 501 йилга бориб тақалади. Бу бозорга одамлар зул-қаъда ойининг биринчисидан бошлаб келиб, 20 кун давомида баъзи нарсалар сотишарди ва қасидалар ўқишарди.
Нега бозор «Укоз» деб аталади? Укоз дегани араб тилидан «шеъриятда беллашмоқ, нотиқликда мусобақа қилмоқ» дегани бўлиб, бу бозорда шоирлар ўзаро мақтаниб, фахр ила бир-бирлари билан шеър айтишда мусобақа қилишарди. Бу бозор озиқ-овқат эмас шеърият бозори эди, бу бозор товар олди-сотдиси учун эмас, шеър «олди-сотдиси» учун мўлжалланганди.
Укоз бозори Тоифдан 40 километр шимолда жойлашган эди.
Ҳозирги кунда эса Укоз номи Саудия Арабистонининг энг олди газеталаридан бири саналади.
Машҳур араб шоири Тамим айтганидек, араблар аввалбошида шеърлар, қасидаларда пайдо бўладилар: «Биз (араблар) гаплардан яралган умматмиз. Аввалбошда қабилалар шижоат ва сахийликда олий бир намуна ўлароқ қасидаларда пайдо бўларди. Бу қасидани якка шахслар ёдлаб оларди. Кейин, шу қабилага ўзларини нисбат бериб, унинг тутимига суянардилар. Ана шундай қилиб воқеликда қабилалар вужудга келарди».
©️Ukoz
@siyratmanba