Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия бериш бошланди6 январь куни
Сенатор А.Эшмуратов томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Сурхондарё вилоятидаги бирорта автомактаб фаолияти лицензияланмагани бўйича сўров юборилган эди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу сенатор сўровига жавоб юборилган.
Унга кўра,
2025 йил 7 январь куни Сурхондарё вилоятидаги
“Ватанпарвар” ташкилотига қарашли 14 та автомактабнинг лицензия олиш учун берилган мурожаати ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан электрон тизим орқали қабул қилинган.
2025 йил 16 январь куни “Ватанпарвар” ташкилоти
Музработ туман ўқув спорт техника клубига, 17 январь куни “Ватанпарвар” ташкилоти Денов автомактабига ҳамда
Узун ўқув спорт техника клубларига лицензиялар берилган. Ҳозирда қолган автомактабларга ҳам лицензиялар берилмоқда.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉
https://t.me/siyosiyqarashlar