SIRDARYO YANGILIKLARI 🌍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


😴Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

😴Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади.

😴Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.

🚀Якинларга жунатиб куямиз

👉@sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#onlaynkuzatuv

🎦
Sirdaryo viloyatida belgilanmagan joylarga chiqindi tashlash bilan bog‘liq qator huquqbuzarliklar aniqlandi.

Ma’lumot uchun, onlayn kameralar respublikamizning deyarli barcha hududlarida o’rnatilgan bo’lib, nafaqat chiqindi tashlash, balki boshqa turdagi ekologik huquqbuzarliklarni ham aniqlash va chora ko’rish imkonini beradi.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шифокорлар ёш боланинг умрини сақлаб қолишди

Воқеа айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса Наманган вилоятида кузатилгани айтилмоқда. Бола нафас ололмай қолган ҳолда шифохонага олиб келинган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


2024 йилда Ўзбекистондаги нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда 2024 йилги расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди. Йил давомида озиқ-овқатлардан мол гўшти нархи 13,3 фоиз, қўй гўшти нархи 14,6 фоизга ошган бўлса, гуруч, шакар ва тухум арзонлашгани қайд этилди. Электр энергияси 67 фоизга, табиий газ 2,3 баробарга, пропан 30,9 фоизга, метан эса 21 фоизга қимматлашган.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️“Dekret” “dekret”ga ulansa xodimga to‘lov qilinadimi?

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


🔈 “Men Gʻolib” musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi

✔️ 3-yanvar kuni Yugur.uz platformasida “Men Gʻolib” harbiy-vatanparvarlik ommaviy yugurish musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi.

✔️“Men Gʻolib” yugurish musobaqasining o‘zi 12 yanvar kuni “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida bo‘lib o‘tadi, u yerda mamlakat qurolli kuchlarining mingdan ortiq vakillari, kuch tuzilmalari xodimlari, professional sportchilar va havaskor yuguruvchilar to‘planishadi.

✔️Vatanparvarlik ommaviy yugurish musobaqasi 3 km va 10 km masofada o‘tkaziladi.

✔️Ishtirokchilar uchun slotlarni 8 yanvargacha Yugur.uz platformasidagi havola orqali sotib olish mumkin.

✔️Yugurish ishqibozlari yakka tartibda, idoraviy tuzilmalar uchun jamoaviy musobaqalar tashkil etiladi.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарё дарёси устидан ўтган кўприк таъмирдан кейин тўлиқ очилди.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#yashil_energiya

Yil voqeasi: Saudiya Arabistonining «ACWA Power» kompaniyasi bilan Qoraqalpog‘iston Respublikasining Qorao‘zak tumanida 100 MVt quvvatli shamol elektr stansiyasi qurilmoqda.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Xitoydan munosabat: O‘zbekiston Markaziy Osiyoda maishiy chiqindilarni energiyaga aylantiradigan zavodlarga ega bo‘lgan birinchi davlatga aylanadi

Tom Shi, “Shanghai SUS Environment Co. Ltd” kompaniyasi vitse-prezidenti.

Batafsil

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


🗓1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔹Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹“subsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорларга бериладиган қўллаб-қувватлашларнинг реестри юритилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагоглари рағбатлантирилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Боғчаларда инклюзив таълим гуруҳлари очилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹“Ишга марҳамат” мономарказларида иш берувчилар талабига асосан тезкор курслар ташкил қилинади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади ➖БАТАФСИЛ.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Репост из: Нигоҳ
Энергетика вазирлиги: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, "ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

Telegram | YouTube


Репост из: Muslim.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚬 100 йил олдинги технология

1930-йилларда Францияда сигареталар шундай қутиларда сақланган.

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши, шунингдек, ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказишини мутлақо қоралайман. Бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин.

Мен Россия Федерацияси Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига тахдиди юзасидан холатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан-очиқ узр сўраши керак. Шу билан бирга агар у дўст бўлса Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим.

Одилжон Тожиев

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Hokim_yordamchisining_bir_kuni

Oqoltin tumani "Yangi Toshkent" mahallasi hokim yordamchisi Maqsud Abdullayev faoliyatidan 📽(video)

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Qorbobolarkarvoni

“Yoshlar forumi-2024”
doirasida aholiga, ayniqsa yoshlarga bayram kayfiyatini ulashish maqsadida mahalla yoshlar yetakchilari tashabbusi bilan Sirdaryo viloyat Yoshlar ishlari boshqarmasi hamda viloyat hokimligi tomonidan tashkil etilayotgan Qorbobolar karvoni Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazidagi bolajonlarni Yangi yil bilan qutlash uchun keldi.

Maʼlumot o‘rnida, Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Respublika Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Sirdaryo viloyati hududiy markazida ayni vaqtda tazyiq va zo‘ravonlikka uchragan 6 nafar ayollar, ularning 8 nafar voyaga yetmagan farzandlari istiqomat qilmoqda.


Bizning sahifalarimiz:
🌐Telegram 🌐 Instagram 🌐Facebook


Вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказига туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликларини скрининг текширувидан ўтказишга мослаштирилган кўчма тиббий-диагностика комплекси топширилди.

У GeneXpert ускунаси, УТТ, спирометрия ва рентген аппарати каби энг илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Мобил комплекс чекка ҳудудлар яшовчи аҳоли орасида туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликларини олдини олиш, эрта ташхислаш, скрининг қилиш имконини беради.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Ehtiyojmand oilalar holidan habar olindi.

Xayr-saxovat, mehr-muruvvat ko‘rsatish, ehtiyojmand oilalar holidan xabar olish xalqimizga xos ezgu amal. Bayramlar, ulug‘ ayyomlar oldidan ushbu fazilatlar yanada bo‘y ko‘rsatadi.

Yangi yil bayrami munosabati bilan Sirdaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bosh boshqarmasi boshlig'i Dilshod Ruzmatov tomonidan "Kambag'allikdan farovonlik sari" g'oyasi asosida o'ziga biriktirilgan oilalar holidan habar olinib, bayram sovg'alari berildi.

Shuningdek, boshqarma boshlig'i tomonidan o'ziga biriktirilgan oilalarning biriga tadbirkorlik bilan shug'ullanishi uchun "E-Auksion" savdosi orqali yer maydonining xujjatlari ham topshirildi.

Sirdaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bosh boshqarmasi Axborot xizmati

👉https://t.me/sirdaryovilujkxkb


#Qorbobolarkarvoni

Qadrli yoshlar, aziz bolajonlar Qorbobolar karvonini kutib oling!


“Yoshlar forumi – 2024” doirasida aholiga, ayniqsa yoshlarga bayram kayfiyatini ulashish maqsadida mahalla yoshlar yetakchilari tashabbusi bilan Sirdaryo viloyat Yoshlar ishlari boshqarmasi hamda viloyat hokimligi tomonidan tashkil etilayotgan #Qorbobolarkarvoni yo’lga chiqdi.


Bugungi Qorbobolar karvoni Sardoba,Oqoltin hamda Mirzaobod tumanlaridagi mahallalarga tashrif buyurishmoqda

👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari

Показано 19 последних публикаций.