📊
Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамров даражаси 76 фоизга, 6 ёшли болалар мактабга тайёрлов гуруҳларига қамров даражаси 96 фоизга етказилдиАОКАда бўлиб ўтган
брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги Ахборот хизмат раҳбари Дилфуза Собирова тизимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:
🔅 Мамлакатимизнинг 156 та чекка маҳаллаларида 72 та “Ақлвой” автобуслари негизида 9 минг 500 ўринли 429 та мобиль гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
🔅 ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари”га 496 нафар болалар қамраб олинди.
🔅 Жаҳон банки билан ҳамкорликда Косонсой ва Тойлоқ туманларида 3 та модель бўйича “Илк ривожланиш марказлари” фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 1 535 та оила ва уларнинг 1 712 нафар болалари қамраб олинди.
🔅 Туман ва шаҳарларда 325 та таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди ҳамда электрон доска ва планшетлар билан таъминланди.
🔅 “Методик маҳорат куни” тадбирларини ўтказган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўлаш тизими жорий этилди.
🔅 Жорий йил январ ойидан бошлаб туман (шаҳар)лардаги 1 тадан давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив гуруҳлар ташкил этилмоқда ҳамда уларда ишловчи педагог ва мутахассисларга 10 фоиздан 30 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк