Мукофот ишонч ва масъулият юклайди
Аёл – нафис хилқат. У чексиз меҳр-муҳаббатга муносиб.
Президентимиз фармони билан мукофотланганлар орасида борлигим, камтарона хизматларим давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиб, "Шуҳрат" медалига муносиб кўрилганим нафақат менинг балки, мен билан бир жамоада фаолият кўрсатиб келаётган минглаб аёлларимизнинг ютуғи деб биламан.
Қолаверса, бугун шундай нуфузли мукофотни шахсан давлатимиз раҳбарининг ўзларидан қабул қилиб олганлигим ва қалбимдан кечаётган қувонч ва туйғуларни оддий сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мана шундай тинч ва осуда, аёллари эъзозда бўлган юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман.
Ушбу эътироф зиммамга катта масъулият ва ишонч юклайди. Эндиликда ўз устимда яна ҳам кўпроқ ишлаб, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар натижадорлигини янада оширишда бор куч ва имкониятимни ишга соламан.
Қизлархон Тошпўлатова
"Шуҳрат" медали соҳибаси
📱Telegram ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter