✅Биз қандай замонда яшаяпмиз?
Бугунги кунга келиб, айрим ёшлар ўз билими эмас нетга ишониб, илмга қизиқишмайди. Сунъий идрок ва бошқа сайтлар саволларга жавоблар бериб, ўзининг таъсир доирасини кенгайтириб бормоқда. Яна камига, TikTok ва умумий видеохостинглар айрим ёшларни ишидан қолишига сабаб бўляпти. Тўғри, интернет тармоғидаги дарслик видеолардан анча яхши нарсалар ўрганиш мумкин — янги технологиялар, компьютер дастурлари, ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳоказо. Лекин, афсуски, бугунги ёшлар кўпроқ қизиқарли вайнлар ва видео-контентни шунчаки томоша қилиб, вақтини беҳуда ўтказмоқда. Ҳолбуки, илм олиш ва ўз устида ишлаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиши керак.
Бугунги кунда IT соҳаси жаҳон бўйича шиддат билан ривожланиб бормоқда. Болалар интернет-дизайн, лойиҳалаш, турли хил фойдали дастурларни ўрганишса, келажакда ўзларига фойда бўлади. Чунки биз технология асрида яшаяпмиз. Илгари катталаримиз: "Компьютерда кўп ўтирма!" деб танбеҳ беришарди, чунки улар учун компьютер фақат ўйин ва кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган эди. Лекин эътибор беринг — бугунги дунёдаги энг бой инсонлар кимлар?
ИЛОН МАСК, ЖЕФФ БЕЗОС, БИЛЛ ГЕЙТС! Шундайми?
Улар ниманинг эвазига бунчалик бойиб кетишди? Асосан, онлайн платформалар ва технологиялар орқали! Масалан, Amazon асосчиси Жефф Безос интернет савдо платформаси орқали миллионлаб фойдаланувчиларни жалб қилиб, улкан даромадга эга бўлди. Илoн Маск — Tesla ва SpaceX каби инновацион компаниялар орқали бутун дунё эътиборини қозонди. Билл Гейтс эса Microsoft орқали компьютер дастурий таъминоти соҳасида инқилоб яратиб, дунёнинг энг йирик технокорпорацияларидан бирини ташкил қилди.
Биз учун бу инсонлардан қандай сабоқ олиш мумкин? Улар ҳаётини таҳлил қилсак, энг асосий нарса — доимий ривожланиш, янги билимлар ўзлаштириш ва инновацияга эътибор қаратиш эканини кўрамиз. Демак, ёшлар интернетни фақат кўнгилочар восита сифатида эмас, балки билим олиш, янги имкониятлар кашф этиш, ўз бизнесини яратиш ва технологияларни ўзлаштириш учун ишлатиши лозим.
Ҳозирги кунда техналогия асри даврида яшаяпмиз ва ким кўпроқ билимга эга бўлса, келажакда устунликка эришади!
Канал админи: Нозимбек Акбаров
✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!