Баҳор нафаси
Қуёш бағрини бир оз юмшатиб,
Нурини таратди оламга зимдан.
Майсалар бошини оҳис кӯтариб,
Баҳор нафаси келди яқиндан
.
Шилдираб оқар сувлар хиргойи,
Ариқлар оромин бузди шовқиндан,
Ялпиз ислари ҳар ён таралиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Вақтлар аста ӯрин алмашиб,
Кундуз изн олмоқда тундан.
Борган сари хаёт қизишиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Майин шаббода уфури жӯшиб,
Кӯкламни тебратар уён- буёндан.
Гӯзаллик тимсоли кунда жонланиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Илиқ тафтида қалблар ёришиб,
Қувват олар она -заминдан.
Дилга ажиб ҳисларни солиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
✍ Юсупова Зулфия.
@sheriyat
Қуёш бағрини бир оз юмшатиб,
Нурини таратди оламга зимдан.
Майсалар бошини оҳис кӯтариб,
Баҳор нафаси келди яқиндан
.
Шилдираб оқар сувлар хиргойи,
Ариқлар оромин бузди шовқиндан,
Ялпиз ислари ҳар ён таралиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Вақтлар аста ӯрин алмашиб,
Кундуз изн олмоқда тундан.
Борган сари хаёт қизишиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Майин шаббода уфури жӯшиб,
Кӯкламни тебратар уён- буёндан.
Гӯзаллик тимсоли кунда жонланиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
Илиқ тафтида қалблар ёришиб,
Қувват олар она -заминдан.
Дилга ажиб ҳисларни солиб,
Баҳор нафаси келди яқиндан.
✍ Юсупова Зулфия.
@sheriyat