ХАЙРЛАШУВЧалинмоқда сергак қўнғироқ,
Соат 6. Айриламиз, юр.
Мен гулимни бераман, бироқ,
Вокзал айтмас ҳатто ташаккур.
Қучоқлашиб тўймас нигоҳлар,
Саботини синар муҳаббат.
Кеча эсдан оққан дудоқлар,
Хайр дейди қимтиниб фақат.
Тугилмоқда мушт бўлиб қўлим,
Бунча ғамгин ниҳоянг, висол.
Айрилиқдан афзалдир ўлим,
Васл, сендан яхшидир хаёл.
Юрагимдай чайқалсин вокзал,
Исён қилсин, поезд юрмасин.
Шунда мен ҳам йиғлаб олай сал,
Худойимдан ўзга кўрмасин.
Елкамга қўй, висол, бошингни,
Чалинмоқда, ана, қўнғироқ.
Мағрур тургин, тўкма ёшингни!
... Қутлуғ бўлсин ғалабанг, фироқ!
Лаб тишладим, чиқармадим сас,
Вагон гулни кифтига ортди.
Машинист рул дастагин эмас,
Юрагимни чангаллаб тортди.
©️
Баҳодир БАҲРОМ@sherSehri