Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️Эшак гўшти бўйича тушунмовчиликларга изоҳ берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисидаги қонун билан боғлиқ тушунмовчиликка изоҳ берди.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
“Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган. Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан”, деб ёзди Одилжон Тожиев
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube