#СЕНГА_МУХТОЖМАН
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
99-қисм
—Сени деб...
Козим тилга кирди.
-Нима, мени дея?
-Сен ундадинг мени...
— Нимага?
— Фақат сен учун.
— Нима ахир?
— Гуноҳлардан кечдим
— Мен, нима қилдим?!
Козим кулди.
—Ўзинг билмай кўп иш қилдинг
— Тушунмадим?!
— Сени севгач, гуноҳларни уздим,
хатолардан кечдим... фақат сен учун!
Энди кўзимга сендан ўзгаси кўринмай қолди...
-қувондим, сиз учун,
Мен учун эмас, ўзгарганингиз учун, сиз учун, ўзингиз учун...
Анора жилмайиб қараб турарди. Козим айланиб ўтиб Анорани соғ қўлини ушлади.
—Сени мен учун асраб қолган Аллоҳимга шукр .
Ишонсанг умидсиз яшадим бир кун,
Ҳатто ҳавосиз ҳам яшашим мумкин,
Мен барига имкон топишим учун,
Бир сенга муҳтожман, бир сенга муҳтож…
Душманга эгмадим мағрур бошимни,
Кўрсатмай яшадим кўзда ёшимни,
Фақат сен синаман, бу бардошимни,
Мен сенга муҳтожман, бир сенга муҳтож…
Меҳрингсиз қалбимни ўчар шамлари,
Тугайди умримнинг бахтли дамлари,
Тинмайди киприкнинг шўр шабнамлари,
Мен сенга муҳтожман, бир сенга муҳтож…
Ярим юрагимдан хабардоримсан,
Сен ҳам менинг каби умидворимсан,
Гар Аллоҳ ҳоҳласа, ҳалол ёримсан,
Мен сенга муҳтожман, бир сенга муҳтож…
Ясемин
Отабек ўша куни Козимга тан бермасдан иложи қолмади. Козимнинг ўзиданда кучли севгиси олдида ортга чекинди. Отабек имконни қўлдан бой берди. Анорани Козим бахтли қила олади. Отабек шу куниёқ касалхонадан бир қарорга келиб қайтганди. Анора учун ҳатто оловни ҳам писанд этмай , ўлимни ўйламай ҳаракат қилувчи одам олдида ўзини севгиси ғариб туюлди.
***
Лобар онаси билан гаплашиб ўтираркан чет элда янги иш бошлаганини айтди.
-Ойи мен энди қайтиб бормайман . Сиз келиб кетасиз.
-Козим ҳам бир қизни севиб қолган. Ишқилиб ақли киргани рост бўлсин. Аввалги хотинидек қир пичоқ бўлмасин дейман.
-Ким экан топгани?
-Исми Анора. Бу ерлик эмас экан.
Лобар жимиб қолди. Онасига Анорани кимлигини айтмоқчи эди. Кейин фикридан қайтди.
-Қиз розимикан?
-Билмадим. аммо уканг уни деб телбага айланадиёв. Ҳалитдан менга буйруқ беряпти. Келинни сарпосига рўмол кўпроқ олинг деб.
-Оббо бу Козимиз одам бўлмайди. Рашки қурсин.
-Тинч бўлса бас. Тўйга келарсан.
-Насиб ойи.
Лобар телефон ўчгач чуқур ҳўрсинди.
-Бу гал мен ҳеч нарсага аралашмайман. Ҳамма ўз ҳаётида яшасин.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi