ИП ГОРМОНИҲазрати Али:" Чора сизнинг ичингизда, аммо уни билмайсиз. Касаллик ичингиздан келади, сиз кўрмайсиз.
Сизлар, ҳарфларни, сирларни баён қилувчи, ошкор қилувчи кашф китобларисиз. Шунчаки вужуддан иборат эмассиз. Ҳолбуки, энг катта дунё сизнинг ичингиздадир. Агар ўзингиз хаққингизда тафаккур қилсангиз, сиздан ташқаридагига эҳтиёж сезмайсиз, аммо сиз тафаккур қилмайсиз", дейди.
Шунақа, ҳамма нарса ичимизда. Ичимиздагиларни танимаймиз. Ёзишдан мақсадим ҳам сени сенга танитишдир. Аллоҳ Таоло яратган қулларининг қалбларига шифобахш кучга эга хос бир шифр қўйгандир. Тиб бу сирни бизларга айтмайди, аммо буни билишга ҳаққимиз бор. Бу инсон севгиси! Шифобахшдир. Ишонмайсиз; инсон, фарзанд, табиат, ҳайвонлар ва дарахтлар устида синаб кўринг. Севгининг шифобахш бўлиши учун соғлом бир қалб лозим. Соғлом қалбга эга бўлмаганимиз учун ҳам бировни сева олмаймиз.
Биламизки, сув ҳаётдир, яшашнинг ўзагидир. Вужудда сувнинг тутилиши шарт. Вужуддаги сувни эса фақатгина туз тутиб туради. Туз жонлантириб туради. Вужуддаги сувнинг миқдори 70%. Тузники 3% дир. Яъни 3% ли туз миқдори 70% лик сувни тузли сувга айлантиради. Шунинг учун ҳам кўз ёшимиз ва вужуддан чиққан тер тузлидир, шўрдир.
Ҳамма нарсанинг ортиқчаси зарарлидир. Тузни ҳам сувни ҳам. Мувозанат соғлиқ демак. Соғлик эса энг кучли энергиядир. Инсон ҳар доим ҳам позитив бўлишга мажбур эмас. Ҳафа, асабий, қўрқув ичида ва ташвишли бўлиши ниҳоятда нормал. Туйғули бўлиш бизни инсон қилади. Аллоҳ инсонни туйғули яратгандир. Муҳим бўлган нарса туйғуни назорат қилиб ўрта йўлни тутиш. Чунки туйғулар шайтоннинг васвасасига алданувчандир.
Алданганида эса депрессия келиб чиқади. Шайтон ташқарида, аммо нафс ичкарида. Нафс ва шайтонни учраштирадиган нарса эса
туйғуларимиз. Окситоцин номли гормон ҳақида ҳаммамиз нимадир биламиз. Бу гормонни вужуд инсоннинг инсонга берадиган севгиси натижасида ишлаб чиқаради. Севги бўлмаса окситоцин ҳам йўқ. Асосан аёл ва эркакнинг жуфтлашишидан кейин вужуд бу гормонни ишлаб чиқара бошлайди. Чунки жуфтлашдингми аёлни тап этиб ташлаб кета олмайсан, окситоцин
боғи сени унга боғлаб қўяди. Икки тарафни бир бирига боғлайдиган гормон. Яъни ип гормони. Бу оналик гормони ҳам дейилади. Она ҳомиладор бўлиб туғруқ яқинлашганида энг юқори савияда вужуд уни ишлаб чиқаришга тушади. Сабаби? Она болани туғиб тап этиб ташлаб кета олмасин. Туғдими унга чамбарчас боғлансин, дея. Яъни ип гормони. Бу шундай гормонки, она болага, бола онага боғлангани сари вужуд ҳам уни ишлаб чиқаришдан тўхтамайди, чарчамайди. То ўлимгача. Йўқса она, болани бемалол туғиб ташлаб кетеверган бўларди. Яратувчининг инсон устидаги мувозанати муаззамдир. Аммо инсон бу табиатни, мувозанатни бузишдан тап тортмайди. Ташвишларидан қўрққани учун бола туғишдан, оила қуришдан, инсон севишдан қочади. Фитратининг эҳтиёжи бўлган окситоцин нима бўлади? Ҳа уми? Уни "ҳобби" дан, ит, мушук боқиб улардан олмоқчи бўлади. Аммо рўпарасида (бола, эр, хотин) инсон бўлмагани учун бу иш ярим қолади. Ҳеч бир севги инсон севгисининг ўрнига ўтмайди. Инсон севгиси бошқа нарсага фидо қилинмайди.
Марзия Сайдам ёзди.
@kitobxona_uzz