Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этди
Депутатлар нафақат сессияда иштирок этиш, балки сессия кун тартибига бугунги кунда аҳолига яқин ва энг қуйи бўғин ҳисобланган "маҳалла еттилиги" фаолиятини яқиндан ўрганиш, аҳолининг муаммолари қай даражада ҳал қилинаётганлиги ҳақида маълумот олиш ва мавжуд муаммоларга биргаликда ечим топиш мақсадида ушбу йўналишдаги масъулларни эшитиш бўйича таклиф киритдилар.
Депутатлар маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳамда туман мутасадди ташкилот раҳбарларига "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид қабул қилинган 2025 йил давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан "Соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш ҳамда спорт билан шуғулланиш"га қаратилган тавсиялари бўйича маълумот бердилар. Сўнгра кун тартибидаги муҳим масала, яъни туманда "Маҳалла еттилиги" томонидан ўз хизмат вазифаларини бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича туман масъуллари ҳисоботи тингланди. Эшитув жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тегишли савол ва таклифлар берилди, халқни рози қилиш йўлида ижро органи томонидан амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
👉 https://t.me/sevara_ub