#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
Ҳукумат қарори
(865-сон, 20.12.2024 й.) билан
“2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди⚡️ Унга кўра,
Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:
🔹барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан,
“яшил” давлат харидларини кенгайтириш;
🔹давлат харидлари соҳасида
рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
🔹давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини
мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган к
омплекс дастурини жорий этиш;
🔹давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари,
коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
🔹давлат харидларида
тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;
🔹давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва
ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
📜 Шунингдек,
2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.