🤔Аскарлар учун маданий саёҳат
📌Пойтахтимиздаги “Темурийлар тарихи давлат музейи” XIV-XV асрлар ҳамда замонавий меъморчилик санъати услубларини ўзида мужассам этгани билан киши эътиборини тортади. Музей биноси Соҳибқирон давридаги саройлар кўринишида барпо этилгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур музей темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданият тараққиётини ҳаққоний акс эттирган ҳолда, кенг жамоатчиликка тарғиб этиб келмоқда.
🔼Тошкент вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун ушбу музейга саёҳат ташкил этилди. Мазкур жараёнда музей ходимлари томонидан бу ерда сақланаётган минглаб ноёб экспонатлар ва тарихий ашёлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.
🩵Шунингдек, бугунги кунда музейда тарихий, маданий, маърифий фанларнинг етакчи йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилаётгани, юртимиз ҳамда хорижий мамлакатлар жамоатчилигини Темурийлар даври тарихи билан таништиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.
🛟 t.me/sarhad_uz