💫🍃🌺🍃💫
#мушоира
БАҒРИТОШИМ
Йўлларингга интизорман, келмас садо,
Кутавериб - кутавериб бўлдим адо.
Қайлардасан, изларингга бўлдим гадо?
Куйдирмагин, келгин энди бағритошим.
Сочларимни сермалайман, меҳрим ипак,
Бир дам ширин сўзни сўзла, бўлсин тиргак.
Тоқатимни синайвериб қилма эрмак,
Олислама мендан сира бағритошим.
Хазон янглиғ рақсга тушиб мен чирпирак,
Шаббодада лолахонлар қилар сарак.
Тоғда юрган оҳулардек бўлиб ҳуркак,
Гуноҳим не,севганимми, бағритошим?
Яхши -ёмон кунларимда ўзинг паноҳ,
Баҳоримнинг безагига бўлгин сиёҳ.
Покизадир туйғуларим, Оллоҳ гувоҳ,
Қайсаргинам, бергил нидо бағритошим.
Кундан-кунга ҳолим хароб, ҳолим ёмон,
Сирли-сирли нигоҳлар ғўр, қийнар гумон.
Бу қандай дард, бу қандай кун,қандай замон?
Аҳволимни танг айлама бағритошим.
Ишонч ҳолин билолмай кезар дарбадар,
Келасанми? Келишингдан бергин хабар.
Орамизга шайтон тушиб қилмай сафар,
Қуёш бўлиб нур сочиб кел бағритошим.
Жоним десам жаҳоним деб юрасанми?
Жаннатларда мени кутиб турасанми?
Тушларингга фақат мени кўрасанми?
Эшик қоқиб келгин энди бағритошим?
Бу дунёдир асли бозор, доим бир кам,
Қўлларимни узатданда тутгин маҳкам.
Яхши -ёмон кунларимни кўргум баҳам.
Ишончимни хор айлама бағритошим...
✍ Гўзал Ғайбуллаева
Қашқадарё
10.1.2025.
💫🍃🌺🍃💫
@sarbadorlar_sardori
#мушоира
БАҒРИТОШИМ
Йўлларингга интизорман, келмас садо,
Кутавериб - кутавериб бўлдим адо.
Қайлардасан, изларингга бўлдим гадо?
Куйдирмагин, келгин энди бағритошим.
Сочларимни сермалайман, меҳрим ипак,
Бир дам ширин сўзни сўзла, бўлсин тиргак.
Тоқатимни синайвериб қилма эрмак,
Олислама мендан сира бағритошим.
Хазон янглиғ рақсга тушиб мен чирпирак,
Шаббодада лолахонлар қилар сарак.
Тоғда юрган оҳулардек бўлиб ҳуркак,
Гуноҳим не,севганимми, бағритошим?
Яхши -ёмон кунларимда ўзинг паноҳ,
Баҳоримнинг безагига бўлгин сиёҳ.
Покизадир туйғуларим, Оллоҳ гувоҳ,
Қайсаргинам, бергил нидо бағритошим.
Кундан-кунга ҳолим хароб, ҳолим ёмон,
Сирли-сирли нигоҳлар ғўр, қийнар гумон.
Бу қандай дард, бу қандай кун,қандай замон?
Аҳволимни танг айлама бағритошим.
Ишонч ҳолин билолмай кезар дарбадар,
Келасанми? Келишингдан бергин хабар.
Орамизга шайтон тушиб қилмай сафар,
Қуёш бўлиб нур сочиб кел бағритошим.
Жоним десам жаҳоним деб юрасанми?
Жаннатларда мени кутиб турасанми?
Тушларингга фақат мени кўрасанми?
Эшик қоқиб келгин энди бағритошим?
Бу дунёдир асли бозор, доим бир кам,
Қўлларимни узатданда тутгин маҳкам.
Яхши -ёмон кунларимни кўргум баҳам.
Ишончимни хор айлама бағритошим...
✍ Гўзал Ғайбуллаева
Қашқадарё
10.1.2025.
💫🍃🌺🍃💫
@sarbadorlar_sardori