#nazmvaqti
МАНГУ УМИД
Олам оққанида совуққа тўлиб,
Югурдим. Шавқимдан қизиди бадан.
Югурдим юракнинг жаҳдига кўниб,
Оёғимга тўкди майсалар шабнам.
Шундоқ кириб бордим қуёш ичига,
Яралиш онидан шошиб, бетартиб.
Оташи ишонди менинг кучимга -
"Бирга ёнайлик" деб айлади таклиф.
Қуёш бўлмадимми? Ўзимман айбдор.
"Фақат нур яшасин" - хаёлга тўлдим.
Тақдирга тан бериб турмадим. Ошкор
Нурни соясидан ажратмоқ бўлдим.
Бир ҳовуч кулдирман ҳозир. ёв шамол
Жисмимни совуриб айлар таъжовуз.
"Соянинг борлиги дунёга малол", -
Мен ўша гапимни айтаман ҳануз.
Учаман зарраю зарра. Беқадр
Шуълалар оламга сокин қуйилар.
Ортимда югурган соям барибир
Меники эмасдай туюлар...
© Усмон Азим
Kanalga ulanish ⤵️
t.me/sara_kitoblar_uz
МАНГУ УМИД
Олам оққанида совуққа тўлиб,
Югурдим. Шавқимдан қизиди бадан.
Югурдим юракнинг жаҳдига кўниб,
Оёғимга тўкди майсалар шабнам.
Шундоқ кириб бордим қуёш ичига,
Яралиш онидан шошиб, бетартиб.
Оташи ишонди менинг кучимга -
"Бирга ёнайлик" деб айлади таклиф.
Қуёш бўлмадимми? Ўзимман айбдор.
"Фақат нур яшасин" - хаёлга тўлдим.
Тақдирга тан бериб турмадим. Ошкор
Нурни соясидан ажратмоқ бўлдим.
Бир ҳовуч кулдирман ҳозир. ёв шамол
Жисмимни совуриб айлар таъжовуз.
"Соянинг борлиги дунёга малол", -
Мен ўша гапимни айтаман ҳануз.
Учаман зарраю зарра. Беқадр
Шуълалар оламга сокин қуйилар.
Ортимда югурган соям барибир
Меники эмасдай туюлар...
© Усмон Азим
Kanalga ulanish ⤵️
t.me/sara_kitoblar_uz