✨
«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 2-сони бўлиб ўтдиЛойиҳамизнинг ушбу сонида Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси
Яҳёбек домла Ҳабибуллоҳ меҳмон бўлдилар.
Тадбирни
islom.uz портали журналисти
Қамариддин Беҳмуҳаммад олиб бордилар. Тадбир аввалида устоз
Эркин Малик «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси ҳақида сўзлаб бердилар.
Кейин эса Яҳёбек домла тингловчиларга шайх ҳазратлари билан боғлиқ хотираларини гапириб бердилар.
Сўнг анъанага кўра, савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга лойиҳанинг келгуси сонида суҳбатлашиладиган китоб −
«Мўминнинг нажоти» ҳадя қилинди.
Кейин Яҳёбек домла
«Мўминнинг қалқони» − муфассал рўза китоби ҳақида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат асносида шайх ҳазратларининг китоблари халқчил услубда ёзилгани, шунинг учун ҳам бу китобларни ўқиган барча китобхонлар ўзига керакли фойдаларни олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида келгуси суҳбат
«Мўминнинг нажоти» − муфассал закот китоби бўйича ўтказилиши ва ушбу китобни
«Hilol eBook» иловасида суҳбатга қадар бепул ўқиш мумкинлиги эълон қилинди.
Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан тадбир ниҳоясига етди.
🌐
Суҳбатни томоша қилинг@hilolnashr