Сирдарё вилояти ҳудудида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб этилган соҳавий хизмат ходимларига ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов томонидан йўриқнома ўтказилди.
Автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизматни ҳушёр ва сергак ҳолда, қонунчилик талаблари асосида, фуқаролар билан хушмуомалаликда олиб бориш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ЙҲХХ бошлиғи Гулистон шаҳрида тирбандликларни бартараф этиш, ҳаракат иштирокчилари учун қулайликларни яратиш, йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.
👉 @YHXX_UZ