Репост из: Prokuratura Departamenti
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров ва ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда вилоятни куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан “маҳаллабай” тартибда ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ва вилоят ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар “аудит” тартибида ўрганилиб, республика даражасидаги муаммоларни зудлик билан жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.
Хусусан, Қўшработ туманидаги “Ўрикзор” МФЙда жойлашган 1-сонли ДМТТ, "Бирлик" маҳалласида жойлашган 82-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси, ушбу тумандаги "Деҳқонобод" маҳалласида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 48-сонли ДМТТ, "Янгиобод" маҳалласидаги газ тарқатиш шохобчаси ҳамда туманлардаги электр ва газ таъминоти бўлими корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳи ташаббуси билан Пайариқ туманидаги “Марказ” ва “Дамариқ”га фидерларининг трансформаторлари мукаммал таъмирланди, “Маниобод” МФЙда янги трансформатор ўрнатилди ва 12 дона темирбетон таянч устунлари ҳамда энерготежамкор кабеллар ўрнатилди.
Бундан ташқари, уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича аниқланган 65 та камчиликларнинг барчаси бартараф этилди.
Ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
👉@Department_uz