TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • flag Russian
    Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
Samarqand viloyati prokuraturasi

11 Nov 2024, 07:45

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

Репост из: Prokuratura Departamenti
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров ҳамда Президент Администрацияси масъул ходими ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда вилоятни куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва энергетика тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, истеъмолчиларга кўмир ҳамда энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) прокуратураларининг маъмурий биноларида ҳокимлар раҳбарлигида штаблар фаолияти қайта ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан энергетика хавфсизлиги ойлигининг мазмун-моҳияти, энергияни иқтисод қилиш ва самарали фойдаланишнинг афзалликлари ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш учун зарур бўлган чораларни кўриш борасида масъуллар ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, “маҳаллабай” тартибда ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ва вилоят ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар “аудит” тартибида ўрганилиб, республика даражасидаги муаммоларни зудлик билан жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳрининг захира энергетика тармоғини созлаш, вилоятга қўшимча 6 минг тонна кўмир ва 20 та трансформаторлар ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлар етказиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, электр таъминотида жиддий узилишлар кузатилаётган 4 та маҳаллада трансформатор пунктлари тўлиқ янгиланди ҳамда 30 мингдан ортиқ истеъмолчига суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат захирасини шакллантиришга оид вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz

573 0 1
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Наш блог Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot