Samarqand viloyati prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali.
Manzil:140100-Samarqand viloyat.Samarqand shahri.Ko'ksaroy maydoni 4-uy
☎️ 0 (366) 231-10-07
👉https://www.facebook.com/share/15ssCKtYsn/
👉https://www.instagram.com/samarqand.viloyati.prokuratura?

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: SamTVR | MTRK
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
SAMARQAND YANGILIKLARI

KOʻRGAZMALI SEMINAR TASHKIL ETILDI

15.02.2025

@SamTvr


Репост из: SamTVR | MTRK
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
KUN XABARLARI

OʻQUV SEMINAR OʻTKAZILDI

15.02.2025

@SamTvr


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Пайариқ ва Иштихон туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Пайариқ туманида йирик истеъмолчи ҳисобланган “Paradise White Gold Textile”, Пахтачи тумани “Бурқут” маҳалласида жойлашган “Ziyovuddin invest Textile”, Нуробод туманидаги “OIL EXTRACTION” ҳамда Жомбой туманидаги “Бахт” МЧЖларнинг фаолиятлари ўрганилиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, туманлар ишчи гуруҳлари томонидан Пахтачи, Нуробод ва Пайариқ туманларидаги трансформатор пунктлари, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари, Нарпай туманида жойлашган “Ислом Шоир” подстанцияси кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Нуробод тумани сектор раҳбарлари томонидан ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Унда назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш, қийнаб келаётган муаммоларига ечим топишда амалий кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, ёшлар етакчилари ва оталиққа бириктирилган масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

🌐 Самарқанд вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

|Telegram|Instagram| Facebook|


Самарқанд вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Ғ.Нуриддинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси Каттақўрғон тумани идоралараро штабида ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича ўтказилган йиғилишда туман ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси, туман штаби аъзоларининг ўзларига юклатилган вазифаларни бажариши, ҳудудларда айрим тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилиши ва бошқа масалалар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман штаби аъзоларига иш фаолиятини ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Самарқанд вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

|Telegram| Instagram| Facebook |


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокуратура масъуллари Президентнинг 03.01.2024 йилдаги “Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-1-сон Фармони ижроси юзасидан ваколатли органлар томонидан Самарқанд вилоятида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган тақдимотлар билан танишди.

Унда Мажбурий ижро бюроси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД учунчи минтақавий ҳудуди ва вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.

Маълумот учун, 2024 йилда жами ижро ҳужжатларининг 524 051 таси амалда ижроси таъминланган бўлса, 2025 йилда 681 266 таси амалда ижроси таъминланган. Ундирув кўрсаткичи 2024 йилга нисбатан сон жиҳатдан 157 215 тага ёки сумма жиҳатдан 800 млрд. сўмга ошган.

Шунингдек, аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 58 нафар 1 млн. сўмлик ойлик  олувчи шахсларни 2 млн. сўм ва ундан юқори ойлик маошли иш жойларига босқичма-босқич ўтказиш ҳамда 472 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтган маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод этиш йўлга қўйилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-марифий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, "Адолат" фильми вилоят прокуратураси органлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармаларининг барча ходимлари учун намойиш қилинди.

Мазкур фильмда тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятини ёритиб берилганлиги томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Бу каби тадбирлар ходимларнинг касбга садоқат, адолатли қарор қабул қилишларида шунингдек, маданият соҳасидаги билим ва кўникмаларининг ошишига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



Показано 10 последних публикаций.