SAFAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.
ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
админ: @safarblog_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Уюштирилмаган эканде?

Ўзбекистоннинг бош ахборот агентлиги ЎзА биринчи бўлиб, ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизовнинг Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди.

@safarblog


Экспертларнинг прогнозларига кўра кейинги йил кўп йирик компанияларда «менежерлар инқирози» ва оммавий ишдан бўшашлар юз беради. Бунга сабаб белгиланган нормадан кўпроқ ишлаш оқибатидаги чарчоқ ҳамда раҳбарият томонидан қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги бўлади.

Энг кўп ўрта бўғин менежерларига жабр бўлади — улар раҳбарлик лавозимини эгалламаса-да, бошқа ходимларни назорат қилади. Статистика бўйича айнан улар оддий ишчиларга нисбатан раҳбарият томонидан кам қўллаб-қувватланади.

Миллениал менежерларнинг деярли ярми йил давомида стресс туфайли ишдан бўшашни режалаштирмоқда. Зумерлар эса компанияларда бундай лавозимда ишлашдан кўра ўз бизнесини бошлашни афзал билишини айтмоқда.

Мотиваторлик ва коучликдан яхши даромад қилиш мумкинлигини тушуниб қолган дюстинг.

@safarblog


X ижтимоий тармоғида ўзимизнинг қоракўзлар ментал арифметика бўйича ҳисоблаш амалларини қисқа муддатда бажараётгани муҳокама бўлибди. Ачинарлиси, айрим фойдаланувчилар уларни рус деган бўлса (компьютердаги ёзувлар рус тилида бўлгани учун, менимча), айримлари турк ёки осиёлик деган.

Яқинда Туркияда бўлганимда, ўзбекча гаплашаётганимни эшитган турклар мени туркман ёки қозоқ бўлса керак, деб ўйлашди. Бизни дунё таниди, номимиз оламга достон бўлди, деган гаплар шунчаки сафсата, биродарлар. Биз ўзимизни шу даражада йўқотганмизки, на тилимизни қадрлаймиз, на миллий либосларимизни, на қадрияларимизни. Натижада, кўпчилик дунёда шундай миллат борлигини ҳам билмайди. Билса ҳам, яхши ном билан эсламайди...

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бутун умр нотўғри билим олиб келган эканман.

@safarblog


Японияда одам ювадиган машина ихтиро қилинди

Одамни олд-орқасини ўгириб, тозалаб ювиб қўядиган қурилмани Япониянинг Science компанияси тақдим этди. Машина кирланганлик даражасини мустақил аниқлаб, оптимал режимни танлайди, сув босими ва ҳароратини назорат қилади.

Бу ҳаммаси эмас. Қўшимча равишда қуритиш функцияси ва видео кўриш учун экран ҳам бор. Тўлиқ жараён атиги 15 дақиқа вақт олади.

Орзуимдаги машинани ниҳоят ихтиро қилишибди.

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулоти олиб кетаётганлар қўлга олинди

Олмазор туманидаги Форобий кўчасида тўхтатилган "Gentra" автомашинасидан дастлаб икки қути шубҳали тамаки маҳсулотлари топилди. Божхона ходимлари дарҳол тергов ҳаракатларини бошлаб, гумонланувчининг уйида тинтув ўтказишди. Натижада яна саккиз қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланди. Божхона бошқармасида ўтказилган батафсил текширувлар давомида бу тамаки маҳсулотларининг ҳаммаси акциз маркаларисиз эканлиги, уларнинг 32 хил турдаги хорижий тамаки маҳсулотларидан иборат эканлиги аниқланди. Умумий ҳисобда 4600 қути ноқонуний тамаки мусодара қилинди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 133 миллион сўмни ташкил этади. Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда тамаки контрабандаси муаммоси нақадар жиддий тус олаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда тамаки контрабандаси давлатимиз учун жиддий иқтисодий ва ижтимоий таҳдидга айланиб бормоқда. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси умумий айланманинг 9,8 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказилганини англатади. Айниқса, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - бу ердаги ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган.

Бу рақамлар ортида нафақат солиқлар тўланмаслиги, балки аҳоли саломатлигига таҳдид ҳам яширинган. Чунки контрабанда йўли билан келтирилган тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай сифат назоратидан ўтмайди, улар қандай шароитда ва нимадан тайёрлангани номаълум. Бундан ташқари, контрабандачилар солиқ тўламаслиги ва бошқа мажбурий тўловлардан қочиши туфайли қонуний тадбиркорлар тенгсиз рақобатга дуч келмоқда. Шу боис, контрабандага қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ҳар биримиз ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали аҳоли саломатлигини ва давлат бюджетини ҳимоя қилишимиз мумкин.

@safarblog


Швецияда Тошкент марказидаги 3 хонали уй нархида бутун бир орол сотувга қўйилибди. $147 000 га катта боғ ва ўз кема портига эга уй сотилмоқда. Стокголмгача денгиз орқали 45 дақиқалик масофа.

Шу уйда яшаган бўлармидингиз?

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Брат системани бузворибди.

@safarblog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон: метро бекатларида ҳожатхона қурамиз!

Бу вақтда Кореядаги автобус бекатлари:

@safarblog


Ёдингизда бўлса, бундан бир ой олдин Исландиянинг 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши бутун дунёда шов-шув бўлганди. Исландиядаги ўрта мактаб ўқитувчиси Мария Хьялмисдоттир бу ислоҳотнинг амалдаги натижалари ҳақида ёзибди.

Маълумки, Исландия 2019 йилдан буён иш ҳафтасини 36 соатгача қисқартириш бўйича муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошириб келаётган эди. Бунинг натижаси ўлароқ, 90%га яқин исландиялик ҳозирда камроқ ишлаш имкониятига эга. Бу камроқ стрессга чалиниш, ишдан қониқиш ҳиссининг ортиши ва шахсий ҳаёт учун кўпроқ вақт ажратишга ёрдам берди.

Айниқса, бу ўзгариш аёлларнинг оила ва ишни уйғунликда олиб боришида енгиллик туғдиргани катта ютуқ сифатида эътироқ этилмоқда. Эркаклар ўз навбатида фарзандлари ҳаётида фаолроқ иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Энди одамлар оила билан ўтказиш ёки шифокорга бориш, дўкондан маҳсулотлар харид қилиш ва спорт билан шуғулланиш каби зарурий ишлар ўртасида танловни амалга ошириши шарт эмас.

Бу тажриба Германия, Португалия ва Буюк Британия каби давлатларни ҳам пилот лойиҳаларни ишга туширишга ундади, Бельгия эса қонунчилик томонидан барча ҳохловчилар учун тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилган илк ЕИ мамлакатига айланди.

Исландия тажрибаси шуни кўрсатдики, иш вақтининг қисқариши иш унумдорлиги ва хизмат кўрсатишга зарар етказмади. Аксинча, қаҳва учун узоқроқ муддатли танаффуслардан воз кечиш эвазига улар аввалгидек қолди ёки ундан ҳам яхшиланди.

Иш ҳафтасининг қисқариши Рейкьявик аҳолиси жума кунлари доимий дуч келадиган пробкалардан ҳам қутулишга ёрдам берибди.

Хуллас, қисқа иш ҳафтасининг турган битгани фойда экан. Бу хабарни кимга юборишни биласиз😁

@safarblog


😱 O'zbekistonliklar eng ko‘p nimaga pul sarflayotgani ma'lum bo'ldi

So‘rovnoma natijalari bilan tanishing 👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айтишларича, белгиланмаган жойда парковка қилган коляска, самокатларни жарима майдонига опкетишаётган экан☺️

@safarblog

4k 2 29 11 33

Олимлар «чиройли» қаришга нималар ёрдам беришини аниқлади

International Social Work нашрида эълон қилинган янги тадқиқот оилавий ҳолат ва муносабатлар тарихи муваффақиятли қаришга таъсир кўрсатишини исботлади.

Тадқиқот 7 000 нафарга яқин кекса канадаликни қамраб олди ва қизиқ гендер фарқларни ажратиб кўрсатди.

🔹 Уйланган иштирокчилар ҳеч қачон оила қурмаганларга нисбатан кўркамроқ қаригани маълум бўлди.

🔹 Ҳеч қачон турмуш қурмаган аёллар ажрашган ёки беваликни бошидан кечирган аёлларга нисбатан чиройлироқ қарилик аломатларини намоён этди. Бунда турмуш қурган аёлларнинг қариш борасида ёлғиз аёллардан устун жиҳати йўқлиги аниқланди.

Ҳар икки жинс учун кўркам қариш омиллари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- Ижтимоий алоқаларни қўллаб-қувватлаш
- Мунтазам жисмоний фаоллик
- Чекишдан воз кечиш

Тадқиқотчилар муваффақиятли қариш тушунчасига комплекс ёндашилгани ва бунда нафақат жисмоний, балки руҳий ва ижтимоий ҳолат ҳам ҳисобга олинганини таъкидлади.

Бўйдоқларнинг 2025 йилда уйланмаслиги учун сабаб қолмади, менимча😁

@safarblog








Орзуингиздаги уй - InfinBANK ва NRG билан

NRG Uzbekistan ва InfinBANK янги "Енгил Ипотека" дастурини ишга туширди. Бу таклиф сизнинг уй-жой масаласидаги энг тўғри ечимингиз бўлади!

Нима учун "Енгил Ипотека" дастури?
• Расмий иш ҳақингиз бўлмаса ҳам муаммо эмас;
• Бошланғич тўлов - атиги 15-25%;
• Йиллик фоиз ставкаси - бор-йўғи 6%дан;
• Тўлов муддати - 36 ойгача.


NRG Oybek лойиҳаси аллақачон Тошкент кўчмас мулк бозорида энг яхши лойиҳалардан бири сифатида тан олинган. Бу эса компаниянинг ишончли ҳамкор эканлигининг яна бир исботи. Дастур доираси тақдим этилаётган мажмуалар: NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Zamon, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod ва NRG Meros.

Ҳозироқ боғланинг:
InfinBANK: 1214
NRG Uzbekistan: 1060

® Реклама


Нега озгандан кейин вазнни меъёрда ушлаш қийин? Мутахассислар жавоби

Кўпчилик озишдан кейин вазннинг тезда қайтиши билан боғлиқ муаммога дуч келган. Олимлар бунинг сабабини топишди: ёғ тўқимаси семизликни «эслаб қолади» ва ўзгаришларга қаршилик қилади.

Тадқиқотда аниқланишича,
- Ортиқча вазни бор одамлардаги ёғ ҳужайралари ўзгариб, озуқа моддаларини тезроқ тўплай бошлайди ва бу вазн йиғиш жараёнини тезлаштиради.
- Сабаб — генлар ва моддалар алмашинувига таъсир қилувчи эпигенетик ўзгаришлар.

Сичқонларда ўтказилган тажриба тасдиқлади: собиқ «дўмбоқлар» ёғли парҳезда ортиқча вазни бўлмаганларга қараганда тезроқ семиради.

👩‍🔬 Профессор Фердинанд фон Мейенн буни шундай изоҳлади: "Ҳужайралар аввалги ҳолатга қайтишга уринади. Бу парҳезлар тугагач, вазн нега қайтишини тушунтиради.

💡Яхши янгилик шундаки, узоқ вақт давомида нормал вазн ушлаб турилса, ёғ "хотираси" сўниши мумкин. Бунинг учун парҳез эмас, ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.

📖 Манба «Nature».

@safarblog


Муваффақиятли бўлиш пойгаси

Бугун кўпчиликнинг эътибори ҳаётда ўз ўрнини топиш ва шахсий ривож мавзуларига қаратилган. Инстаграмдаги муваффақиятли блогерлар, миямиздаги «блок»ларни олиб ташлаш орқали «орзуларимизга эриштирадиган» мотиваторлар, осон пул топиш йўлларини ўргатадиган коучлар ҳар куни ўзларининг муаллифлик курслари, марафону вебинарларини таклиф қилади. Ўхшатиш қўполу, ижтимоий тармоқда кўрганини қиладиган одам бошқаларни кузатиб, илҳомланадиган куколдни эслатади.

Нима учун доимий ривожланиш пойгаси хавфли?
1️⃣ Иш унумдорлиги культи мувозанатни бузади
Одам ҳамма нарсани манфаат призмаси орқали кўра бошлайди. Ҳатто оилавий байрамлар ҳам «мувафаққиятли омад»ни намойиш қилиш инструментига айланади.

2️⃣ Ўсиш ўрнига хафсаласизлик
Сурункали чарчоқ ва «бошқа чидолмайман» ҳолати одатий ҳолга айланади. Уйғунлик ва ривожланиш ўрнига мотивацияни йўқотиш, эмоционал кризис ва депрессия.

3️⃣ Ўзини актуаллаштириш ғоясини нотўғри талқин қилиш
Абрахам Маслоу шахсий ривожланишла шахснинг бетакрор салоҳияти намоёнини кўрган. Бугун унинг ғоялари нотўғри талқин қилиниб, инсоннинг қадри у эришган ютуқлар билангина ўлчанадиган самарадорлик учун тинимсиз пойгага айланди.

🛑 Шахсий ривожланиш одамнинг ички хоҳишларини қондириш ва иқтидорини бзага чиқариш йўли эмас, жамият хаспўшлаётган идеалларга мос бўлиш мажбурияти кўринишини олди.

Сиз қандай фикрдасиз? Агар сиз ҳам қалб касбингизни топиш ёки даромадингизни ×10га ошириш бўйича курсларда қатнашган бўлсангиз, натижалари билан изоҳларда бўлишинг.

@safarblog


Ишдан бўшашнинг японча усули

Сўнгги пайтда Японияда ходимларнинг ишдан бўшашига кўмаклашувчи агентликлар хизматига талаб ортган. Сўнгги 12 ой ичида 6тадан 1 нафар ишчи шундай агентлик хизматидан фойдаланган.

Сабаб шуки, японларда компания манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш, бир жойда умрининг охиригача ишлаш, ёши улуғ раҳбарларнинг ҳар бир топшириғини сидқидилдан бажариш каби анъаналар қадрланиб келган. Аммо COVID-19 пандемиясидан сўнг аксарият ёшларда иш ва ҳаёт ўртасидаги мувозанатга доир қарашлар ўзгарган.

Ишдан бўшашга ёрдам берувчи агентликлар мижозларининг 60%и — 30 ёшдан кичик ходимлар. Улар иш берувчининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракати (40,7% ҳолатда) ва ишдан бўшашга тўсқинлик қилгани, раҳбарият томонидан агрессив муносабат билдирилишидан қўрқув (25%), ишдан бўшаш ҳақида шахсан айта олмаслик каби сабаблар билан агентлик хизматидан фойдаланган.

Агентлик хизмати ўртача ¥12,300–22,000 туради. Бутун жараён ярим соат вақтни талаб қилади. Иш берувчига қўнғироқ қилиш ва бошқа ҳамма расмиятчилик агентлик томонидан ҳал этилади.

Статистикага кўра ёш ходимларнинг 30%и дастлабки уч йил ичида ишдан бўшайди.

Бизда кимнидир ишга жойлаб қўйиш учун қўнғироқ қилинади, булар қўнғироқ билан ишдан бўшаркан. Тавба.

Манба: Mynavi Research.

@safarblog

Показано 20 последних публикаций.