ФАҚИР КИМ?
Иброҳим Адҳамнинг фақирлиги шу қадар ошкор ва кўзга кўринарли ҳолда эдики, кўрган одам ачиниб қарарди.
Бир куни пули кўп бир одам Иброҳим Адҳамга ёрдам бермоқчи эканлигини изҳор қилди. Иброҳим Адҳам эса:
– Ҳақиқатан ҳам бой бўлсанг, ёрдамингни қабул қиламан, – деди.
Ҳалиги одам эса ҳақиқатан ҳам бой эканини, ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқлигини, айтди. Улуғ валий сўради:
– Қанча пулинг бор?
– Уч минг олтиним бор.
– Тўрт мингга етишини истайсанми?
– Албатта истайман.
– Беш минг бўлишини-чи?
– Истайман.
– Ўн минг олтининг бўлса жуда севинган бўлардинг, шундайми?
– Шубҳасиз, мамнун бўламан.
– Бой эканингни айтяпсан, бироқ сенинг кўзинг оч.
Агар сенда ўн минг эмас юз минг олтин бўлса ҳам қаноат қилмай, ундан ортиғини сўрайсан. Қаноати билмаган инсон бой ҳисобланмайди. Ҳақиқатан бой бўлганингда эди ёрдамингни қабул қилган бўлардим, – дея Иброҳим Адҳам ўз йўлида давом этди.