#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН
🟢Ҳурматли ромитанликлар, туманимиз аҳли ҳамда меҳмонлари диққатига!
Ромитан тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи муқаддас Рамазон ойи давомида ўқиладиган таровеҳ намозлари муносабати билан 2025 йил 28 февраль кунидан 30 март кунига қадар соат 19:00 дан 23:00 га қадар бир қатор масжид ва уларга туташ кўчалар яқинидаги йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қилади.
– “Ҳазрати Умар” жомеь масжидига олиб борувчи Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини М.Самосий кўчасида жойлашган 4К-209Б автомобил йўлининг 0-1 кмгача;
– “Хўжа Али Ромитаний” масжидига олиб борувчи Азизон маҳалла фуқаролар йиғини Сарбистон қишлоғида жойлашган 4К-168Б автомобил йўлининг 0.3 кмгача;
– “Муҳаммад Бобои Самосий” масжидига олиб борувчи Самосий маҳалла фуқаролар йиғини Конкўч қишлоғининг Қосхўр қишлоғи билан кесишган 4К-164Б автомобил йўлининг 0.8 кмгача;
Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.
Ҳайдовчилардан ҳаракат чекланган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишларини сўраб қоламиз!
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube