РАСТАМОЖКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...
Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot
Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.

BITHMUTH EDUCATION жамоаси сизларга мамнуният билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларига старт берганлигини эълон қилади.

Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.

Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️

Қуйидаги рақамга мурожаат этиб ва ўз жойингизни банд қилишга шошилинг:

+998994564777

🕊 @rastamojka_uz


Ишлаб кетди. Шу кимдир каналда ёритишимни кутиб тургандек гўё.

🕊 @rastamojka_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу видеони кўриб турилар, яхши бўп кетар...

🕊 @rastamojka_uz


Кеча соат тахминан 15-30дан буён ТСО ЯААТ тизимига кириб бўлмаяпти. (ташқи савдо контрактлари билан ишлаб бўлмаяпти). Хар қанақа усулда имконсиз.

Тизим ишламаса нималар бўлади:
- Ташқи саво контрактларини тизимга рўйхатга олиш имкони йўқолади.
- Хорижий хамкорлар билан валюта операцияларини амалга ошириш имкони йўқолади. (валюта тушмайди ва тўловни амалга ошириб бўлмайди)
- Контрактлар билан ишлаш имкони бўлмаганидан кейин экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш чекланди.
- Импорт ва экспорт чекланганидан сўнг, юк ортилган автомашиналар харакатлана олмай, мижозга "простой" ёзишни бошлайди.

Ҳеч қайси ташкилотдан огоҳлантириш ёки расмий хабар берилгани йўқ. 19 соатдан бери хамма жим.

Узилишга сабабчи бўлган ва огоҳлантириш бермаган масъул идораларнинг жавобгарлик масаласи кўриладими?

🕊 @rastamojka_uz


Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мухторов Илхом Мухторович бошқа ишга ўтиши муносабати унинг ўрнига "Тошкент АЭРО" Ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович тайинланди.

🕊 @rastamojka_uz


“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Муқаддам СТК бошлиғи бўлишдан олдин Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келган.

🕊 @rastamojka_uz


Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари МУХТОРОВ ИЛХОМ МУХТОРОВИЧ бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига ИБРАГИМОВ ОТАБЕК ИСМОИЛОВИЧ биринчи ўринбосар бўлиши кутилмоқда.

И.Мухторов ва О.Ибрагимовлар ўз лавозимига 2022 йил 27 март куни тайинланган эди.

🕊 @rastamojka_uz


Эътибор беринглар, лойиҳада божхона божидан имтиёзлар 2027 йил 1 январга қадар "Озиқовқатсаноат" уюшмасига аъзо корхоналарига тадбиқ этиш назарда тутиляпти.

Шу жойида монополияни ёки эксклюзив ҳуқуқни ҳиди келмаяптими мободо?!

🕊 @rastamojka_uz


"Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" Соғлиқни сақлаш вазирининг бўйруғи лойиҳаси жойланибди.

Битта савол: рўйхат қани?

🕊 @rastamojka_uz


Лойиҳада божхона божидан озод қилиниши назарда тутилган аксарият товарларга амалгадги қонунчиликка кўра, 2026 йилнинг 1 январига қадар божхона божининг ноль ставкаси белгиланган.

Муаллифлардан сўраб қолардик: божхона божи ноль ставкада бўлган товарларга яна имтиёз бермасликларини (мантиқ йўқолиб қолиши мумкин).

🕊 @rastamojka_uz


"Озиқовқатсаноат" уюшмаси ташкил этилиб, бу йўналишдаги тадбиркорлар қўшимча қўллаб қувватланиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Савдо ва саноат палатаси муаллифлигида қўйилган лойиҳага кўра,

Хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар:

- ўзлари импорт қилган ёғ-мой маҳсулотлари, шунингдек маҳаллий ва импорт қилинган мойли экинлар (пахта техник чигити, кунгабоқар, соя ва бошқа турдаги мойли экинлар уруғлари ҳамда мевалари) хомашёсини қайта ишлашдан олинган ёғ-мой (ТИФ TH 1507-1512) ҳамда шрот (ТИФ TH 2304-2309) маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилилади.

Бунда, мойли экинларни қайта ишлашдан олинган шрот маҳсулоти (ТИФ TH 2304-2309) экспорти учун товарнинг божхона қийматига нисбатан 100 фоиз миқдорида экспорт божи жорий этилади.

Шунингдек, лойиҳада, пальма ва какос ёғи ва унинг фракциялари, ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари, цитруслар, шарбатлар, концентратлар, мевали пюрелар, экстрактлар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотларини божхона божидан озод қилиш назарда тутилган.

Эслатиб ўтаман, хужжат лойиҳа кўринишида ва хеч қандай юридик кучга эмас.

🕊 @rastamojka_uz


Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсини очиш ниятида юрибман. 😊

Фикриларни эмодзия орқали билдиришингиз мумкин:

👍 - зўр бўларди, албатта ўқийман.

👎 - шарт эмас, ўқув курслари етарли.

🕊 @rastamojka_uz


"Бож бадал" сериали "реалити шоу"га айланиб кетдиёв, "Слуга народа" сериалига ўхшаб.

Буни аниқлаганларни ҳеч иккиланмай "қаҳрамон" десак бўлади.

🕊 @rastamojka_uz


⚡️Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.

Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил этди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🕊 @rastamojka_uz


#биласизми
Божхона омборларида уч йилдан ортиқ сақланиб келинаётган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолинади ва улар уч ой давомида талаб қилиб олинмаган ҳолларда суд қарори асосида давлат фойдасига ундирилади, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан сотилади ёки йўқ қилинади.

Божхона омбори (ИМ74) режимида товарларни сақлаб ўтирганларга юбориб қўямиз.


🕊 @rastamojka_uz


#биласизми
Товарларни электрон декларациясининг божхона расмийлаштируви у қабул қилган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

а) хавф даражаси паст бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, уч соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);

б) хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, саккиз соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);

в) хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга бўлганда ёки ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида муддати келтирилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.

🕊 @rastamojka_uz


Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган "Олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар РЎЙХАТИ"га Нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари билан боғлиқ ўзгартириш киритилди.

Қисқача қилиб айтганда қуйидагилар рўйҳатдан чиқарилди: 2710198200 (мотор мойи, компрессион мойлаш мойи, трубина мойлаш мойи), 2710198400 (гидравлика суюқликлари), 2710198800 (шестренка ва редуктор мойлари)

🕊 @rastamojka_uz


Прокуратура ходимининг автомашинасида кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz


⚡️Диққат: “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

PS. Бу янгиликни кўпчилик кутаётган эди. Тегишли қарор ёки фармон чиқишини кутамиз.

🕊 @rastamojka_uz


Фармацевтика соҳасидаги божхона божига оид имтиёзлар 2026 йилдан кучга кирадими?

Мурожаатчидан (обуначидан) келган хабар:

Маълумки, Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сонли фармонининг 4-иловаси 1-банди ва 8-бандларига кўра фармацевтика соҳасига оид товарлар импортига божхона божидан имтиёзлар 2028 йилга узайтирилган, бу норма 29.01.2025 йилда расмий эълон қилинган ва шу кундан кучга кирган.

Аммо шу бугунга қадар системага керакали тузатишлар киритилмаганлиги сабали имтиёз қўллаган ҳолда декларация жўнатишнинг имконияти бўлмаяпти.

Божхона қўмитасининг тўловлар бошқармасига кўнғирок килиб гаплашганимизда, қуйдаги жавобни олдик:
Божхона қўмитаси Молия Вазирлигига ушбу имтиёзнинг муддатини узайтириш бўйича мурожаат килган, улар Бюджет кодексининг 5 прим 1-моддасига ҳавола қилиб, ушбу имтиёзнининг амал килишини кейинги молия йилининг 1 январидан амалга киритилади деган жавоб олибди ва 2025 йилда имтиёзларни узайтиришнинг имкони йуклигини айтиб ўтишди.

Бу иккала норманинг бир-бирига зидлигини таъкидлаганимда, "ха шунақа, буни тушуняпмиз, аммо қўлимиздан ҳеч нима келмайди" деган жавобни олдик.

Божхона кодексининг 4-моддасига асосан, "Божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинади."

Нима сабабдан бу бир бирига зид бўлган қонунчилик нормаси тадбиркор фойдасига талқин қилинмаяпти?

PS. Ҳурматли масъуллар, Божхона кодексининг 4-моддасини қўллаб, масалани тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришингизни сўраб қолардик. Президент фармонида янги имтиёз берилган йўқ, балки мавжуд имтиёзнинг муддати 2028 йилга қадар узайтириляпти ва бу ҳолатда Бюжет кодексига ҳавола қилишга ҳожат йўқ назаримда.

🕊 @rastamojka_uz

Показано 20 последних публикаций.