Raketa | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


«Raketa»да қизиқарли ва ишончли янгиликлар🚀
Видео-фото юбориш: @raketauz_bot
Админ: @zamonga_reklama
Биз ижтимоий тармоқларда: https://myurls.co/raketauzb

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Актёр Саиф Али Хон касалхонадан чиқди

У бироз аввал ўз уйида пичоқлаб кетилганди.

🚀@raketauzb


🇺🇸🇩🇰Трамп Дания Бош вазирига телефонда таҳдид қилди

Трамп Дания етакчисига агар у Гренландияни АҚШга беришга рози бўлмаса, мамлакат энг қаттиқ чекловлар, солиқлар гирдобида қолиши билан таҳдид қилди.

🚀@raketauzb


Андижонда ота буфетдан сўроқсиз егулик олиб еган қизини калтаклаб ўлдирди

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ота Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада эркак можарони бартараф қилишга уринган қўшнисини ўлдирди.

Суд айбланувчини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди ва уни 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этди

Бундан ташқари, унга 6,8 миллион сўм жарима тўлаш ва маънавий зарар учун 100 миллион сўм товон пули тўлаш мажбурияти юклатилди.

🚀@raketauzb


Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси 4,5 млн сўм билан ушланди

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди ҳукмига кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг 45-моддасини қўлланилиб, 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган.

Шунингдек, у раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларда ишлай олмайди ва даромадининг 20 фоизи ушлаб қолинади.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда реклама видеосида ерга писта пўчоғини ташлаган шахс жазоланди

Ҳуқуқбузарга нисбатан 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган.

🚀@raketauzb


Хитойда кучук-полициячидан мукофотни тортиб олишди. Бунинг сабаби шу эдики, Фу Зай иш жойида ухлар ва овқат солинган идишга пешоб соларди.

Бунинг учун унга аввал ўйинчоқ ва ширинликлар беришди, кейин жазо тариқасида олиб кетишди. Фу Зайнинг обуначилари бундан жуда ғазабланиб кетишди.

Изоҳлардаги негативлар уммонидан сўнг, полиция ходимлари коргаларга катта мукофот беришди. Фу Зайга акула сузгичидан шўрва, қуён гўштидан фрикаделка, қовоқ шўрва ва клёцкa берилди.

🚀@raketauzb


Туркияда фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Қўлга олинган шахс ўтган йилдан бери Ички ишлар вазирлиги қидирувида бўлган.

🚀@raketauzb


Тошкент шаҳри, Миробод туманида Шаҳрисабз кўчасида соат 01:20 ларда Ford Mustang, Tracker ва Onix русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилмоқда.

Траcкер ҳайдовчиси олган тан жароҳати туфайли касалхонага олиб кетилган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда она ва бола пичоқланди.

🚀@raketauzb


АҚШ қонун устуворлиги тан олинмайдиган давлатга айланиб боряпди!

Қандай қилиб, ахир Америка қонун устуворлиги тимсоли эмасми? Трамп қонунларга қарамасдан федерал инспекторларни ишдан бўшатди.

Кўпчилик Америка Қўшма Штатларини қонун устуворлиги таъминланган давлат сифатида кўради. Ўзбекистонда ҳам Америка ҳақидаги тасаввурлар, одатда, уларнинг қонунлар қатъийлигини ва адолатни ҳимоя қилишини кўз олдига келтиради.

Аммо АҚШнинг ўзида ҳам қонунларга риоя қилмаслик ёки уларни четлаб ўтиш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида камдан-кам гапирилади.

Масалан, президент Дональд Трампнинг федерал инспекторларни кенг миқёсда лавозимлардан четлатиши Америкада қонун устуворлигига қанчалик амал қилинишини шубҳа остига қўяди.

Инспекторлар – бу мустақил кузатувчилар бўлиб, улар ҳукумат идоралари фаолиятидаги фирибгарлик, маблағларни суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни текширади.

Улар қонунга кўра мустақил бўлиши керак, аммо Трамп уларни лавозимидан озод қилиш жараёнида қонун талаб қилган тартибларга ҳам тўлиқ риоя қилмаган.

2022 йилда Конгресс инспекторларни ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилган эди, унга кўра, президент уларни лавозимдан четлатишдан олдин Конгрессга асосли сабабларни тақдим этиши керак. Бироқ, Трампнинг лавозимдан четлатиш жараёнида бундай асосли сабаблар берилмаган ва қонун талаблари бузилган.

Қонун устуворлиги – бу нафақат қонунларни ёзиш, балки уларга амал қилиш ҳамдир. Ҳар қандай давлатда қонунбузарлик ҳолатлари бўлиши мумкин. Шундай экан, дунёдаги барча давлатлар, жумладан, АҚШ ҳам қонун устуворлигига риоя қилишни такомиллаштириш йўлида иш олиб бориши лозим.


Қирғизистон президенти ўзбекларга тан берди!

У Амирсойдан ҳайратда қолган.

"Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди, лекин бизда бундай жойлар йўқ. Нега? Чунки мустақилликка эришганимиздан бери, оддий одамлардан тортиб президентларгача, биз фақат сиёсат билан шуғулланганмиз" - деди Садир Жапаров

Шунингдек у "гапиришга тил ожиз, қоил, шунча одам иш билан таъминланибди" - деб ўзбекларни маҳтаган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдуқодир Ҳусановнинг тарихий дебютидаги ҳаракатлари

Дастлабки беш дақиқани ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида

@burgutuzb


🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Исроил, эҳтимол, Ғазо, Ливан ва Сурияда қўлга киритилган совет ва Россия қуролларини Украинага етказиб бера бошлади

Расмий равишда маълумот тасдиқланмаган, аммо аввалроқ Исроил ҳукумати вакили элчи билан учрашувда Украинага бундай қуролларни топшириш таклифини илгари сурган эди.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркиядаги 4 қаватли уй қулашида суриялик йигит кўпчиликни қутқариб қолди

Қайд этилишича, Конядаги фожиа вақтида йигит уйдаги ҳар бир хонадон эшиги қўнғироғини чалиб, одамларни огоҳлантирган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди гаджетларни инсон танаси билан қувватлаш мумкин

Олимлар бу бўйича янги тадқиқот ўтказишди.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Мактаб буфетида қиз сўроқсиз егулик олиб еган, уни ўқитувчиси отасига айтиб қўйган, ва отаси қизини уриб ўлдириб қўйди.

Андижон вилояти Мархамат туманида ота 11 ёшли қизини уриб ўлдириб қўйди.

🚀@raketauzb


Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир.

Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 76,2 минг кишини ташкил этган.

🚀@raketauzb



Показано 20 последних публикаций.