Radiologiya UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Клиник радиология (рентген, УТТ, МСКТ, МРТ) бўйича янгиликлар, қизиқарли маълумотлар, кейслар.
Муҳокама: @radiologiyauz
Youtube: https://youtube.com/@radiologiya_uz
Ҳамкор канал: https://t.me/school0fmedicine
Алоқа / Реклама: @radiologiyauz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций




🎄✨ Ҳурматли ҳамкасблар ва "Radiologiya UZ" канали обуначилари. ✨🎄


Сизни янги йил билан табриклаймиз! 🥳🎉


2025-йил сизга бахт ва омад "нурлари", муваффақият "тўлқинлари" ва фақат яхши "резонанслар" олиб келсин! 📡💙
Ҳар бир кунингиз идеал "эхогенлик"-да, ёрқин ва ҳамоҳанг бўлсин!
Янги йилда йўлингизда "артефактлар" учрамасин, қалбингиз "рангли допплер" режимида шодлик ва севгига тўла бўлсин!
💓🌈 😉


Жигар шакли ва ўлчамларининг конституционал типга боғлиқлиги:


⬅️ Чапда: астеник (бўйи узун, озғин) - жигар ўнг бўлаги кранио-каудал ўлчами каттароқ (нормада 140 мм-гача), чап бўлаги стернал чизиққача етади;

⏺️ Ўртада: нормостеник - жигар чап бўлаги парастернал чизиққача етган;

➡️ Ўнгда: гиперстеник (бўйи паст, тўлача) - жигар ўнг бўлаги кранио-каудал ўлчами кичикроқ (нормада 120 мм-гача), чап бўлаги чап медио-клавикуляр чизиққача етади.


❇️ Демак, жигар ўлчамларини ультратовуш, МСКТ ва МРТ орқали баҳолашда беморнинг конституционал типига ҳам эътибор бериш лозим.


@radiologiya_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#қизиқарли #кэйс


Митрал стеноз, 2-даража + Митрал регургитация 2-даража

Трикуспидал регургитация 1-даража

Кичик ўлчамли бўлмачалараро тўсиқ нуқсони (ДМПП)

Қоринчалар дисфункцияси

Бўлмачалар дилатацияси


#эхокг #exokg


@radiologiya_uz


"Лимон" ва "банан" белгилари


🍋 "Лимон" - эпидурал гематома

🍌 "Банан" - субдурал гематома


#мскт #mskt


@radiologiya_uz


🦆 "Ўрдак боши" белгиси


УТТ-да яллиғланган аппендикуляр ўсимта ва унинг атрофидаги ёғ тўқимаси ўрдак бошини эслатади.


#utt #утт #узи


@radiologiya_uz

2.4k 0 64 27 44

🦋 "Капалак" белгиси


✅ Глиобластомага хос белги


#мрт #mrt


@radiologiya_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
...

😢😢😢


@radiologiya_uz


Псевдогинекомастия ва чин гинекомастия


🟢 Псевдогинекомастия - тери ости ёғ қавати қалинлашиши ҳисобига без катталашиши. Иккинчи номи - липомастия.

➡️ Асосий сабаби - 🧈 танада ортиқча ёғ йиғилиши

Ультратовуш текширувда:
тери ости ёғ қавати қалинлашган, гипоэхоген, овал ёғ бўлакчалари ва гиперэхоген бириктирувчи тўқимадан иборат структуралар (чапдан 1-расм).



🔴 Чин гинекомастия - кўкрак бези гипертрофияси.

➡️ Сабаблари:
🏃‍♀️ спорт билан шуғулланиб юриб, бирдан юкламани камайтириш;
💪 анаболик стероидлар;
🥚 мояк ва буйракусти бези ўсмалари;
🥩 жигар касалликлари;
💉 марихуана;
💊 антидепрессантлар ва ҳоказо.

✅ Касалликнинг эрта даврида ультратовушда:
- сўрғич орқасида гипоэхоген/деярли анэхоген, овал/нотўғри шаклли, контурлари ноаниқ структура (сут бези куртаги) (ўртадаги 2-расм)

Кечки даврда: бутун без тўқимасида диффуз ўзгариш (фиброгландуляр қават) (охирги 3-расм).


#utt #утт #узи


@radiologiya_uz


Субдурал гематома "ёши" МСКТ-да


🟢 Ўткир даври - гиперденс (оқ);

🟡 Ним ўткир даври - изоденс (кулранг);

🔴 Сурункали даври - гиподенс (қора);

⚪️ Сурункали давр фонида ўткир - гипер- ва гиподенс.


#мскт #mskt


@radiologiya_uz

2.3k 0 18 11 19

ЭхоКГ-да юрак камералари ўлчамини ўлчамасдан 😁 (кўз билан) баҳолаш


✅ Чап қоринчанинг базал ўлчами ўнг қоринча базал ўлчамидан 1,5 баравар катта;

✅ Чап қоринча узунлиги (баландлиги) чап бўлмачаникидан 1,5 баравар катта;

✅ Парастернал бўйлама кесимда ўнг қоринча, аорта синуси (илдизи) ва чап бўлмача ўлчамлари ўзаро тенг.


#exokg #utt #эхокг #утт #узи


@radiologiya_uz


МРТ-даги асосий режимлар:


❇️ Т1 - органларни анатомик жиҳатдан баҳолаш учун. Бунда миянинг оқ моддаси - оқ, кулранг моддаси - кулранг.


❇️ Т2 - суюқликни баҳолаш. Масалан: мия шиши пайтида мияда патологик суюқлик йиғилади.


❇️ DWI - инсультни аниқлаш учун (ўткир инсульт - гиперинтенсив).


❇️ Gradient - темирни аниқлаш. Масалан, гематома соҳасида темир миқдори кўп.


#мрт #mrt


@radiologiya_uz


Қизиқарли кэйс


✅ Сийдик пуфаги дивертикули ичида ёмон сифатли ўсма.

❇️ Ҳосилада қон айланиши мавжудлиги (рангли допплерда) уни сладждан ажратишга ёрдам беради.


#utt #mrt #утт #мрт #узи


@radiologiya_uz


Қизилўнгач раки


✅ Барийли рентген текширувида қизилўнгачнинг ўрта қисмида нотўғри шаклли торайиш (стриктура)


#рентген #rentgen


@radiologiya_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инфекцион эндокардит.


МК-да вегетация


#эхокг #exokg


@radiologiya_uz

3k 0 12 7 21

Ишни янги бошлаган ультратовуш шифокори 😁😄


@radiologiya_uz

4.1k 0 83 11 83

Бергоньо ва Трибондо қонуни


✅ Ҳужайра, тўқима ва органларнинг ионлаштирувчи нурланиш, яъни радиацияга сезгирлигини тушунтириб берувчи тамоил.

❇️ Унга кўра, ҳужайралар қанчалик тез бўлинувчан ва камроқ такомиллашган бўлса, радиацияга берилиш даражаси шунчалик юқори.

🧐 Мантиқан бу нотўғридек. Чунки ҳужайра қанчалик тез бўлиниб кўпайса, у тезроқ тикланади ва камроқ зарарланиши керак.

🧬 Аслида эса, радиация ҳужайрага эмас, унинг ДНК-сига кўпроқ таъсир қилади. ДНК ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайишида асосий восита ҳисобланади. Бир ҳужайрадан худди шундай ҳужайра “ясаш” учун унинг ДНК-сидан нусха олиш лозим.

♿️ Демак, радиация ДНК-ни “бузади”. Бузуқ ДНК-дан олинган нусха “оригинал” ҳужайрадек бўлмайди, "нимжон" ёки "ногирон" 🙊 бўлиши мумкин (мутация).


🩸🥚 Радиацияга сезгирлиги юқори тўқималар: қизил суяк кўмиги ва эпителий (гонадалар, ошқозон-ичак тракти). Ушбу тўқима ҳужайралари тез-тез янгиланиб туради ва мутацияга берилувчан.

🦴 Тоғай, суяк, мускул, нерв тўқималари эса камдан-кам бўлиниб кўпаяди ва радиосезгирлиги паст.


@radiologiya_uz


🧅 "Пиёз бўлаги" белгиси


Бало склерозига хос белги.

❇️ Ушбу касаликка 1928-йилда венгер невропатологи Жозеф Бало томонидан биринчи марта таъриф берилган.

✅ Тарқоқ склерознинг бир тури.

❇️ Оқ моддада демиелинизация ва демиелинизацияга учрамаган зоналар пиёз бўлагига ўхшаш структурани ҳосил қилади.


#мрт #mrt


@radiologiya_uz


Ҳеч ҳам ташвиш тортманг, бизда дори дармонлар шунақа кўпки, уларнинг айримларига ҳали касалликлар йўқ.


😁😁😁


#долзарб #dolzarb


@radiologiya_uz


Ўт пуфаги тошлари билан боғлиқ 3 ҳолат:


1️⃣ Ўткир калькулёз холецистит:
- ўткир, шошилинч ёрдам зарур бўлган ҳолат;
- тош кўпинча ўт қопи бўйинчасига тиқилиши;
- ўт қопи ўлчами катталашиши ("тўлиб кетиши);
- девори қалинлашиши, қон оқими кучайиши;
- атрофида суюқлик;
- датчик билан босганда оғриқ.


2️⃣ Ўт-тош касаллиги:
- кўпинча симптом бермайди, тасодифан аниқланади (ёмон томони УТТ шифокори аниқлаб берганидан кейин маълум вақт ўтиб, симптом беришни бошлайди 😁);
- ўт қопида яллиғланиш белгилари йўқ (девори қалинлашмаган);
- УТТ ҳисоботига "Ўт-тош касаллиги, яллиғланиш белгиларисиз" ёки шунчаки "Ўт-тош касаллиги" деб ёзиш мақсадга мувофиқ.


3️⃣ Сурункали калькулёз холецистит:
- ўт қопи девори қалин, лекин шишмаган;
- ўткир яллиғланиш белгилари йўқ;
- ўт қопи ўлчами нормада ("тўлиб кетмаган").


#utt #утт #узи


@radiologiya_uz

Показано 20 последних публикаций.