Rasul Kusherbayev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Қувасойдаги дарахткушлик бўйича ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Ҳувайдо" МФЙ ҳудудидаги "Бешолиш" сой бўйида 270 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кўчирилиши ҳолати аниқланган.

2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан ушбу ҳудудда кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамай, ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими 2025 йил 3 февралда "Yerelektron" тизими орқали ҳудудда кўп йиллик дарахтлар мавжудлиги сабабли рад жавоби берган.

Шунга қарамай, 11–14 феврал кунлари ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 270 туп дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган, 9 туп дарахт эса кўчириш жараёнида нобуд бўлган.

Ноқонуний кўчириш натижасида табиатга 1 миллиард 829 миллион 437 минг 500 сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Вазирлар Маҳкамасининг 130-сон қарори билан педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, мажбурий аттестациядан озод қилинадиган педагоглар:

➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганлар;
➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганлар;
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганлар;
➖ Педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлганлар.

Тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) бериладиган педагоглар:

➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Қўшимча чора-тадбирлар:

➖ Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

Бу ўзгаришлар педагогларнинг касбий ривожланиши ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган.

👉 @r_kusherbayev


❗️Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди

У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️"Заправкада" навбатлар пулланмоқдами?!

Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга қандай чора кўради?

Айтишларича, ушбу "заправка" Янги Ўзбекистон боғи ёнида жойлашган.

👉 @r_kusherbayev


❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг: 👉@bankir


❗️Тошкент шаҳар экология бошқармаси 3 март куни шаҳарда кучли қор ёғиши кутилаётганини эълон қилди.

Шу муносабат билан, аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хусусан, автомобилларини дарахтлар остида қолдирмаслик сўралмоқда.

Ушбу огоҳлантиришга жиддий ёндашинг ва хавфсизлик чораларига риоя қилинг.

👉 @r_kusherbayev


❗️«Telegram» номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсатишни бошлайди

Telegram энди суҳбатдош ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Telegram иловасининг Android учун бета-версиясида эндиликда сиз билан диалог қилган фойдаланувчи ҳақидаги қўшимча маълумотларни кўриш функцияси пайдо бўлади.

Мессенжер орқали:

➖ телефон рақам тегишли давлат;
➖ аккаунтни рўйхатдан ўтган ой ва йил;
➖ умумий гуруҳлар рўйхати ва сони;
➖ верификация даражасини билиш мумкин бўлади.
Бу ғоя Павел Дуров томонидан 2024 йил июль ойида эълон қилинган эди.

Бундай янгилик иловада сохта аккаунтлар очиб фирибгарлик қилаётганларга қарши курашиш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev


❗️Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган ушбу тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда.

Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланиб, 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги қурилади. Шундан сўнг, тармоқ Тойлоқ ва Самарқанд туманлари орқали Ургут туманига етиб боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.


Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга Ўзбекистон бўйлаб темирйўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

👉 @r_kusherbayev


❗️Танловда «фаолият кўрсатмаётган» корхона энг юқори нархни таклиф қилиб ғолиб бўлди

Ўзбекистон Миллий университетининг С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида бошланғич қиймати 573 214 512 сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, барча иштирокчилар орасида энг юқори нархни таклиф қилган – 573 214 512 сўм (бошланғич қийматдан бир сўм кам бўлмаган) «FIRDAVS 020» МЧЖ ғолиб деб топилган.

stat.uz’ сайти маълумотларига кўра, «FIRDAVS 020» МЧЖ бугунги кунда «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатда қайд этилган.

Манба

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида илмий-амалий анжуман ўтказилди 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида "Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари" мавзусида биринчи Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди. 

Тадбирда мутахассислар ва соҳа вакиллари йўл ҳаракати хавфсизлигига тааллуқли муаммоларни муҳокама қилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдилар. 

Анжуман йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш ҳамда замонавий ечимларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелгача узайтирилди

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши режалаштирилган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва айрим кунлари 0°C даражадан паст бўлиши эҳтимоли туфайли, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида базавий меъёрни 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

👉 @r_kusherbayev

83k 13 1.1k 616

❗️Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

✅ Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).

✅ Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

✅ Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1 январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1 апрелгача75%;
1 июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

🌍 Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

🏛 Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Миллий сертификат тест жавобларини сотмоқчи бўлган мактаб директор ўринбосари ушланди

Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга кимё ва биология фанларидан миллий сертификат олиш учун имтиҳон тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали тақдим қилишни ваъда қилган. 

У бунинг эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 миллион сўм олган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️“Янги Тошкент”да иш бор, маош 15 млн сўмгача

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саида Мирзиёева Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан барчани табриклади

"Азиз юртдошлар, ҳурматли диндошлар! Сизни кириб келган Рамазони шариф билан самимий муборакбод этаман!

Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин. Рамазон муборак!", – деб ёзади Президент ёрдамчиси.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний сотишга уринган мансабдор ушланди 

Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини ҳужжатларни қалбакилаштириб, 57 880 АҚШ долларига сотишга келишган. У олдиндан 40 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Жиззахда мансабдор шахс 90 млн сўм пора билан қўлга тушди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах филиали бош муҳандиси ва “Энергосавдо” назоратчиси тил бириктирган. Тадбиркорга электромобилларни қувватлаш шаҳобчаси учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш ва тармоққа улаш эвазига 90 млн сўм пора олган вақтида қўлга тушган.

Ҳар икки ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev


❗️"Халқ банки" Қўқон филиалида 104 млн сўм талон-тaрож қилинган

Банкнинг мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктирган. Банк дастурий таъминоти (“IABS”) орқали 68 нафар фуқаро номига уларнинг хабарисиз карта очилган. Фуқароларга тегишли моддий ёрдам ва нафақа маблағлари (104 млн сўм) банкоматлар орқали нақдлаштирилиб ўзлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди (талон-тaрож қилиш) асосида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба

👉 @r_kusherbayev


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин 

Эндиликда енгил автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди. 

Асосий жиҳатлар:

➖ Ўзини ўзи банд қилиш орқали ишлаш лицензия варақаси билан амалга оширилади;
➖ Рўйхатдан ўтиш Солиқ мобил иловаси орқали бепул амалга оширилади;
➖ Йиллик 100 миллион сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди;
➖ Агар даромад 100 миллион сўмдан ошса, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиқ тўланади. 

Бу янгилик такси ҳайдовчилари учун қонуний ишлашни соддалаштириб, уларнинг солиқ юки ошмаслигини таъминлайди.

👉 @r_kusherbayev

Показано 20 последних публикаций.