Қаршида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди
Хорижий давлатларнинг элчилари ва дипломатлар ҳамда тадбиркорлардан иборат делегация вакиллари “Made in Kashkadarya” саноат ярмаркасидан сўнг вилоят ҳокимлигида ташкил этилган "Kashkadarya invest — 2024” халқаро бизнес-форумида иштирок этди.
Ўзаро ишбилармонлик муҳитида ўтган форумда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, сўнги йилларда юртимиз, хусусан, Қашқадарё вилоятида инвестицион муҳит ва унинг жозибадорлигини янада ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва воҳанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумотлар берилиб, соҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, вилоятимиз раҳбарияти томонидан делегация аъзоларига келгусида ҳамкорликни янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Форумда хорижий корхоналарнинг вилоятимизда фаолият юритаётган, хусусан, "Karshi Conch Cement" ва "Cotonella" каби бизнес доира вакиллари сўзга чиқди.
📸Н.Сайнабиев
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X