QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Qashqadaryo viloyati hokimligi.
@qvh_murojaat_bot
info@qashqadaryo.uz, 75 221-07-60.
https://gov.uz/oz/qashqadaryo/contacts
fb.com/qashqadaryovil.uz
instagram.com/qashvilhokimligi
www.youtube.com/c/qashvilhokimligi
https://twitter.com/Qashvilhokimli1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


“РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фозилжон Сиддиқов ва Қарши магистраль каналлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Қурбонов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги сув хўжалиги тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган 120 нафар ёш мутахассислар ҳамда узоқ йиллардан бери ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган раҳбарлар ва фахрий сувчилар иштирок этди.

Тадбир давомида ташаббускор ва фаол ёшлар сўзга чиқиб, сув хўжалиги тизимини янада ривожлантириш борасида ўз таклиф ва ғояларини ўртага ташлашди.

Учрашув якунида иштирокчиларга Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан китоблар тўплами тақдим этилди.

Тадбир "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Яшил белбоғ” акцияси билан янада мазмунли давом этди. Раҳбарлар ва ёш сувчилар биргаликда “Ёш сувчилар боғи”ни ташкил этиш мақсадида 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.


Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташкилотларда 30 ёшгача бўлган 500 дан ортиқ ёш кадрлар фаолият олиб бормоқда.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Нишонда 5 гектарлик токзорлар барпо этилмоқда

Вилоятимизнинг Нишон туманида Олтиариқ тажрибаси асосида саноатлаштирилган токзорлар барпо этилиши аграр соҳа ривожи ва янги бозор механизмларининг жорий этилиши учун катта қадам ҳисобланади. Бундай лойиҳалар қишлоқ хўжалигини самарали ва даромадли соҳалардан бирига айлантиришга хизмат қилади.

Бу ташаббус доирасида 5000 дона узум кўчати олиб келиниб, 5 гектар майдонга экиш ишлари бошлаб юборилди.

Маълумотларга кўра, экилган узум кўчатлари 1 йил ичида ҳосилга кириб, ҳар гектардан 50 тоннадан ортиқ ҳосил олиниши мумкин.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда экологик тоза, арзон ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ҳамда мавжуд қувватларни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан вилоятнинг Шаҳрисабз туманидаги Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган, энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача 17,5 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ҳисорак кичик ГЕС фойдаланишга топширилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, соҳа мутахассислари, маҳаллий аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумот ўрнида, мазкур ГЕСнинг лойиҳа қиймати 1,5 млн. долларга тенг ва у йилига ўртача 5 млн. м3 табиий газ иқтисод қилинишига замин яратади. Шунингдек, ишга туширилган мазкур ГЕС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия 7 300 та хонадонни нурафшон қилишга хизмат қилади.

📸 З.Музаффаров.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Показано 3 последних публикаций.