🥷Оилада жанжаллар нега келиб чиқади?!
Бир қарашда қисқагина бўлган бу савол аслида жуда мураккаб ва жавоблари билан ҳатто китоблар тўлади. Мукаммал жавоб топа олмасак-да, бугун бироз шу мавзуга тўхталсак…
Ҳар бир оилада эркак ва аёлнинг ўрни ва ўз роли бор, жанжаллар келиб чиқишининг сабабларидан бири эса мана шу ролларнинг бузулишида. Масалан, айрим аёллар вақт ўтиши билан ўз эрига эрдек эмас катта боласидек муносабат қила бошлайди, буйруқлар беради, талаблар қўяди, ҳатто “хато” қилса урушиб ҳам туради, худди онасидек. Бунда эр жанаварнинг ҳам албатта ҳиссаси йўқ эмас, аммо масала аёлнинг автоматик шундай муомалага ўтиб қолишида. Жараён узоқ давом этаверган сари эркак-аёл орасидаги муносабатлар секиин узоқлашиши, ёки чиндан ҳам она-бола позициясига ўтиб қолиши мумкин.
Сизга ҳам бирор нимани эслатмаяптими? Жамиятимизда ўзи “оналик” қилишга ўтиб олгандан кейин яна эркакни тайинли иш қилмасликда, рўзғор ўзини бўйнида қолиб кетганлигида, ҳаммасига ўзи югуриши ва ҳ.к.з.ларда айблайдиган, атрофи яқинларига ёмонлайдиган аёллар ҳақида баъзан эшитиб, баъзан кўриб қоламиз…
Яна бир масала, баъзан жанжаллар нимадир хоҳишлар, манфаатдар юзасида бўлиши мумкин. Бунда орадан самимият кўтарилиб, “мен” олдинга чиқади. Масалан, аёлга нимадир керак бўлганда тилёғламалик қилишга ўтиб олиши, ёки ўзини доимий жабр зулумлар тагида қолиб кетгандек тутиб, эркакни айбдор қилишга интилиши ва шу орқали ўз мақсадига эришишга ҳаракат қилиши мумкин. Эркаклар билан ҳам худди шундай акси бўлиши мумкин фақат бироз бошқачароқ. Масалан аёлига хиёнат қилаётганда ёки уйни ташлаб бирор жойга кетмоқчи бўлганда жанжал кўтариб, аёлни айблаб ташлаш ва аксинча аёл оғзидан чиққанини муҳайё қилиб, ўзини оқлашга интилиш ҳолатлари бўлиши мумкин.
Масалага ойна тутдик, ечим ва хулосани ўзингизга қолдирсак нима дейсиз ;)
👉 @Quvvatuz - Оилангиз қуввати!