«Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Одам (алайҳиссалом) билан Мусо (алайҳиссалом) ўзаро тортишиб қолдилар. Мусо (алайҳиссалом) Одам (алайҳиссалом)га: «Эй Одам! Сиз отамиз бўла туриб, бизнинг барча умидларимизни барбод қилдингиз, бизнинг жаннатдан қувилишимизга сабаб бўлдингиз!» – деб таъна қилдилар. Одам (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом)га: «Эй Мусо! Аллоҳ таоло сени ўзига суҳбатдош қилиб танлади, сенга ўз қудрат қўли билан Китоб (Таврот) берди, энди сен менга Аллоҳ таоло мени яратмасидан қирқ (аср) олдин тақдир қилган ишни айтиб таъна қиласанми?!» – дедилар. Одам (алайҳиссалом) уч бор шундай деб Мусо (алайҳиссалом)га танбиҳ бердилар«. Демак, Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан ер юзига туширилишлари азалдан тақдир қилинган иш эди ва бунинг энг буюк ҳикматларидан бири эса ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг охирзамон Пайғамбари бўлиб дунёга келишлари лозимлиги эди».
«Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
«Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi