Abu Hanifa masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Abu_Hanifa_Masjidi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

❓Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса нима қилинади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Аллоҳ таоло қурбонликларингни қабул қилсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


ҚУРБОНЛИК ЎРНИГА ҚЎЙНИНГ ПУЛИНИ САДАҚА ҚИЛИШ
#қурбонлик

❓1291-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғлиқ бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
“Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қолаверса, ҳадиси шарифда қурбонлик қилишнинг савоби беқиёс экани айтилган.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا» . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик куни Одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога зиёда маҳбуб эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” дедилар” (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).
Шунинг учун зиммасига қурбонлик вожиб бўлган инсон жонлиқнинг пулини садақа қилиб қўйиш билан зиммасидаги қурбонликни соқит қила олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ ШЕРИКЛАРГА ТАҚСИМЛАШ

26-МАСАЛА:
Бир неча шерик қурбонлик қилганида, унинг гўшти тарозуда тортиб тақсим қилинади. Яъни тахминан бўлиш жоиз бўлмайди. Аммо тахминан тақсим қилинганида, калла поча ва туёқлар ҳам қўшиб тақсимланса, жоиз бўлади (“Хизонатул-муфтий”).
Икки киши ўртасидаги туя ёки қорамолни қурбонлик қилинса ва гўштини еттидан бири ёки еттидан иккисини бирига қолганини шеригига тақсимланса ҳам жоиз бўлади. Шунингдек, ҳар икковларига тенг тақсим қилинса ҳам жоиздир (“Хизонатул-муфтий” китоби).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


✨ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қува туман.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️
#Каналга_уланиш
https://t.me/quvamasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАБРИК

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Кириб келган қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Юртимизга ва халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳиммат ва шижоат берсин!
• Илм талабидагиларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- уммат орасига иттифоқлик;
- олимларимизга ҳайбат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!
•Дуоларимизни ижобат, қалбларимизга самимият, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/quvamasjidi


🎊🤲🍀«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲🍀

💐🤲 Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ҚУРБОН ҲАЙИТИ” байрами билан муборакбод этаман.

💐🤲 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

💐🤲 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!

🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️
#Каналга_уланиш
https://t.me/quvamasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲🍀«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲🍀

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️
#Каналга_уланиш
https://t.me/quvamasjidi


🤲🍀«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲🍀

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️
#Каналга_уланиш
https://t.me/quvamasjidi


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐
Қурбон ҳайити муборак!💐

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐
Қурбон ҳайити муборак!💐

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Аллоҳ таоло қурбонликларингни қабул қилсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Қува туманидаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:00 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 👆

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
@quvamasjidi


ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ

Қурбонликлар Қурбон ҳайити намози ўқилгандан сўнг қилинади

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Одамзот сўйиш куни қон оқизишдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилдан (чиқарингиз)”, дедилар.

Иккисини Термизий ривоят қилган.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...
⚡️Батафсил

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa 

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларинги
зга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ
#ҳайит #намоз

❓1290-CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади.
Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади:
وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي،
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. (Имом Термизий ривояти).
Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
“Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق
“Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳадис

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг кенг ризқи бўлатуриб қурбонлик қилмаса, бизнинг намозгоҳга яқинлашмасин", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

Показано 20 последних публикаций.