Quva tumani hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Қува тумани ҳокимлиги расмий канали
Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қува туманида қиморхона ташкил қилган шахслар аниқланиб, қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


1736953732834-141253.pdf
4.6Мб
⚡️“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. 

❗️Энди туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилади.

Энди ўқитувчилар овоз йиғиб юрмайдилар

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.


Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.👇


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ва БАА – стратегик шериклар. Президент "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги"да иштирок этди. Сунъий интеллект – Амирликлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўакыяларына шолыў:
Өзбекстан ҳәм БАӘ - стратегиялық шериклер.
Президент "Абу-Даби турақлы раўажланыў ҳәптелиги"нде қатнасты. Жасалма интеллект - Әмирликлер менен бирге ислесиўдиң тийкарғы бағдарларынан бири.

Обзор важнейших событий за неделю: Узбекистан и ОАЭ - стратегические партнеры. Президент принял участие в «Неделе устойчивого развития Абу-Даби». Искусственный интеллект - один из приоритетов сотрудничества с Эмиратами.

Weekly review of the most important events: Uzbekistan and the UAE - strategic partners. President participates in the “Abu Dhabi Sustainability Week”. Artificial Intelligence is one of the cooperation priorities with the Emirates.

Facebook|Instagram|X


Риштон ва Бағдод туманларининг фаоллари ташриф буюрди.

Ушбу ҳудудларнинг МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, лидер табиркорлар, деҳқонлардан иборат вакиллар Қува туманига ташриф буюришди.

Меҳмонлар дастлаб, Қорақум маҳалласида кутиб олинди. Асосий фикр алмашиш кун тартибида бугунги кунда Қува тумани тажрибаси мисолида аҳолига ажратилган ижара ер майдонлари, шунингдек, аҳоли томорқалардан самарали фойдаланиш йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди.

Уларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилиб, ўзаро фикр алмашишди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hurmatli fuqarolar!
Xonadoningiz xavfsizligini va mol-mulkingiz daxlsizligini tajribali 💪 Qoʻriqlash xizmatiga ishonib topshiring.

Hoziroq 📞1131 raqamiga qoʻngʻiroq qiling va batafsil ma'lumot oling.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодига бағишланган халқаро кўрик-танлов ўтказилади

Маданият вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 29-30 январь кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодига бағишланган халқаро кўрик-танлов бўлиб ўтади.

Танлов ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келган Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳакимжон Долимов жамоатчиликка таништирилди.

#Tayinlov

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


#Расмий_муносабат

Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Қува тумани Қақир МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан оқава сув тармоғидан сув оқаётганлиги юзасидан қилинган мурожаат бўйича тегишли масъуллар томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида мазкур оқава сувини марказий тармоққа ташлаб берувчи насоснинг ўчиб қолганлиги натижасида сув тўпланиш ҳолати юзага келган.

Мутахассислар томонидан мазкур оқава сув тортиш насоси ишга туширилиб мавжуд камчилик ўрнида бартараф этилди.

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X


#Расмий_муносабат

Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Қува тумани Турк МФЙ Мингчинор қишлоғида яшовчи фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ичимлик сувининг истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги юзасидан қилинган мрожаат бўйича “Фарғонасувтаъминот” УК Қува тумани филиали қуйидагиларни маълум қилади.

Жумладан мазкур ҳудуддаги сув минорасининг носозлиги сабабли ер қаридан лойқа сув чиқиши кузатилган.

Айни дамда Қува тумани филиали томонидан мавжуд сув насосини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилоятида 18-19-20 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 январь куни вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади. Сўх ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Батафсил

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X



Показано 11 последних публикаций.