Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-170-сонли “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясига кўра, прокуратура органлари ходимлари айниқса, ёш мутахассисларнинг касбий ва ишчанлик маҳоратини ошириш, уларнинг маънан етук, ҳалол ҳамда ўз касбига садоқатли ва масъулиятли кадрлар сифатида шаклланишига эришиш белгиланган.
Шу аснода, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан кадрлар билан ишлаш борасида прокуратура, ИЖҚК Департаменти ва МИБ органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбир ёш ҳодимлар ва уларнинг ота-оналари билан самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтди, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг тарихи ва бугунини, прокуратуранинг фидоий ҳодимларининг меҳнат йўлини акс эттирган ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари ва олдини олишга қаратилган видео-роликлар намойиш этилди.
Тадбирда маърузачилар томонидан ходимларнинг онги ва қалбига “Қонун устуворлигини таъминлаш, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш - ҳар бир прокуратура ходимининг шарафли бурчидир!” каби устувор концептуал-ғоявий шиорни сингдириш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга оид мавзуларда маърузалари тингланди.