#Закот
🐑 ҚЎЗИЛАРНИНГ ЗАКОТИ.
1564-CАВОЛ: Менда жами 40 та дан ошиқ қўйлар бор. Улар орасида яқинда туғилган қўзилар ҳам бор. Улардан хам закот бераманми.?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Катта қўйлар ва кичик қўзилар аралаш бўлган ҳолатда қўзилар чиқариб ташланмайди, балки барчаси ҳисобланади ва закот чиқарилади.
Агар қўйларни тижорат мақсадида боқаётган бўлсангиз, барча қўй-қўзиларнинг умумий қийматидан закот чиқарасиз. Агар тижорат мақсадида боқилмаётган бўлса, ундан закот бериш учун йилнинг кўп қисмида яйловда боқилиши ва маълум ададда бўлиши шарт бўлади. Агар сизнинг қўйларингизда шу шартлар топилса, қирқта қўйдан битта қўй закот берасиз. Қирқтадан то бир юз йигирматага етгунича биттадан қўй бериб бораверасиз. Бир юз йигирма битта бўлганида, иккита қўй берасиз. Шу ҳукмга кўра, агар қўйларингиз бир юз йигирматага етиб бормаган бўлса, битта қўй берасиз. Валлоҳу аълам.
🇺🇿 Ўзбекистон Мусулмонлари идораси. Фатво маркази.
📱БОЗОР 👉 @Qoybozor_uz