Qorakanal | Tezkor Xabarlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐Ўзбекистон ва Жаҳон микёзида юз бераётган енг мухим, долзарб ва тезкор хабарлар
☎️Реклама:

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Лос Анжелесдаги ёнғинларда мусулмонлар ҳам зарар кўргани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, Альтадина округида жойлашган Ат-Тақво масжиди олов ичида қолган. Шунингдек, масжид атрофида яшовчи мусулмонларнинг уйлари ҳам бутунлар вайрон бўлган.

Ушбу ёнғинларни Худо томонидан юборилган жазодай кўраётганлар нима деркин энди?

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

28.01.2025


Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир.

Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 76,2 минг кишини ташкил этган.

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

25.01.2025


#Тезкор

Реклама қонунчилигини бузган “Мўъжиза Ҳонеймоон МЧЖ” жаримага тортилди

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси “Мўъжиза ҳонеймоон” МЧЖ реклама ҳуқуқларини бузган деб топган.

Хабар беришилича, “Мўъжиза ҳонеймоон” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги, товарни қўллаш натижасида одамлар даволанганлиги, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир ҳолатлар кўрсатилган. Компаниянинг ўзи эса матнларида бу дори эмас, балки биологик актив восита эканлигини ёзиб келган.

Ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Мўъжиза ҳонеймоон” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

24.01.2025


О П А М 💐

Дилкашим, мунисим, мехрибонгинам,
Меҳру муҳаббати бепоёнгинам,
Онам хислатлари намоёнгинам,
Дардкашу, хақиқий дўст бўлган опам

Синглим, укажоним сирдошим дея,
Қадри доим баланд қондошим дея,
Танамиз бўлагу, жондошим дея
Олам меҳрин дилга сиғдирган опам.

Меҳмон бўлсак сочиб ташлар борини,
Ширин сўз титратар дилнинг торини,
Тез тез кўргим келар хуш дийдорини,
Ярим кўнглимизни тўлдирган опам.

Опажон туганмас шодлик тилайман,
Икки дунё бахтин, тахтин сўрайман,
Қучоғимга севги ила ўрайман,
Ришта азизлигин сингдирган опам.
Олам меҳрин дилга сиғдирган опам

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


Она ҳақида йиғлатувчи монолог 😢

Дунёда ҳеч қачон ўзгармайдиган ва сотилмайдиган ягона нарса бу она меҳридир. Қолган барчасини ўз нархи бор ва вазиятга қараб ўзгаради.

Онаси ҳаётлар онангизни асранг!

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

23.01.2025


Мотивация 😂

Бир инсондан, «Сизни эрталаб туриб ишга боришингизга, ярим кечагача ишлашингизга нима мотивация беради?» – деб сўрашибди.

Жавоб: Банкдан олган кредитларим

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

22.01.2025


ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга  кириб  юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё  тургунча  туринг,
Ўзимнинг  жигарларим.

Сизсиз  бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг  жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларимㅤㅤㅤ

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

21.01.2025


БОШ ОҒРИҒИ, ИСИТМА ВА БОШҚА ОҒРИҚЛАРДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъуузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар ва мин шарри ҳаррин-нар», деб айтишни ўргатар эдилар.
Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

19.01.2025


​​Дўстларинг бўлсин...

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.

Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.

Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.

🖤 @qorakanal - Энг тезкор хабарларни биз билан кузатинг!


#Bismillah

17.01.2025


ЎПИБ ҚЎЙИНГ АЁЛИНГИЗНИ

Ёмонликдан чиққанда саси,
Жанжал бузса ҳаёлингизни.
Ёзилмаган бахт формуласи,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳафа бўлманг ёмон сўзидан,
Сизга меҳри тошар кўзидан.
Эркалатиб икки юзидан,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Уй жойим деб жонини ёқар,
Тинмас яна фарзандлар боқар.
Меҳр кутиб гоҳ ёши оқар,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳар зомонда гулим жоним деб,
Севганим сан ҳар бир оним деб.
Эркалатиб султонхоним деб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Бир ширин сўз ҳафтага етар,
Бир ой бахтли, илтифот этар.
Ишларингиз юришиб кетар.
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Кўчаларда кетсангиз қолиб,
Кутар муштоқ кўзлари толиб.
Ҳар келганда кўнглини олиб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ


#Bismillah

16.01.2025

Показано 20 последних публикаций.