#iqtibos
Сайёҳ ҳануз Зулмат ўлкасида эди. Бояги икки кишининг ҳоли қалбини тунд қилар, лекин ўз хоҳиши билан зиёнга кирган кимсаларга нима ҳам дея оларди?..
Олдинда эса яна бир одам кўзга ташланди. Яқинлашгани сари манзара аниқ-тиниқ бўй кўрсатди: у ям-яшил боғлар, зилол сувлар ва ранг-баранг чечаклар қуршовида эди. Не ажабки, шунча ажойиботлар ичра қора кўзойнак таққанча турарди. Сайёҳ бунинг сабаби билан қизиқди:
– Аҳволинг қалай?
– Атрофимни қоронғилик чулғаб олган. Ҳолим жуда ёмон!
– Кўзойнагингни ечсанг, бўлди, бутун гўзалликларни кўрасан.
– Шу ёшгача ечмадим, бундан кейин ҳам ечмайман.
– Кўзларини юмиб олган одам ҳатто кундузи ҳам тун зулматида яшашга маҳкум!
«Уф, қачон тугайди бу зулмат?» деди Одам бу гапга эътибор ҳам бермай. Унинг нолиши Сайёҳни ҳам ажаблантирди, ҳам ранжитди. Гаплари бенафа эканини англагач, шундай деди: «Юрагини зулмат қоплаган одам оқни ҳам қора кўради».
Микоил Адигузелнинг
«Катта шаҳзода» китобидан
✍🏽@qoraa_qalam