Qoplon | Qoplonuzb | Qoplon.uz | Qoplonuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Қоплон - фақат биринчилар учун
“Генерал қоплон”га мурожаат учун @qoplonuzb_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Наманганга бош вазир келиши кутилмоқда.


Маҳаллий экспедиторларни халқаро ташишдаги улушини ошириш учун улар ҚҚС тўлашдан озод этилди. Бунинг ҳисобига Транспорт вазирлиги маҳаллий корхоналар улушини бу йил 25 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга олиб чиқиши зарур.

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Хусусий авиакомпаниялар билан ишлаб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиақатновларни 2 карра ошириш, бу йил 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш зарурлиги қайд этилди.

@qoplonuzb


Бу йил креатив иқтисодиётдаги стартап лойиҳалар учун 50 миллион доллар ажратилди.

Мисол учун, “Amazon”да ишлаб, Нукусга қайтиб келган Бекназар Абдукамолов стартап лойиҳасига “Facebook”дан 3 миллион доллар жалб қилгани учун бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

@qoplonuzb


Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

@qoplonuzb


Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

@qoplonuzb


Бир қизиқ кейс. Фирибгарлик иши бўйича суд мажлисида такрор-такрор сўроқ қилинганида ҳам жабрланувчи алданмаганлигини, судланувчи А.А.га пулни кўрсатиладиган консалтинг хизматлари учун ўзаро келишув асосида ўзи рози бўлиб берганлигини билдирди. Лекин Юнусобод туман прокуратураси судланувчи барибир жабрланувчини алдаган деб оёқ тираб туриб олган.

Ажойиб-а? Агар фуқаро “мени фалончи фуқаро алдаб, катта миқдорда пулга “ухлатиб кетди”” деб тегишли далилларни ҳам илова қилган ҳолда мурожаат этса, уни уёқдан-буёққа "футбол" қилишади. Жиноятлар камайиб кетди деган ёлғон рақамлар билан Президентни алдаш учун нима қилиб бўлсада, жиноят иши қўзғатмасликка ҳаракат қилишади. Бундай фуқароларнинг жуда кўпчилигини биламан ва агар кимгадир қизиқ бўлса, исм-шарифларини беришим мумкин.
Масалан, фирибгарлик қурбони бўлган бир юрист дўстимиз 2021 йилдан бери прокуратура ва Яккасарой туман ички ишлар идораси ўртасида овора. Қўлида важларини аниқ тасдиқловчи тегишли аудиоёзувлар ҳам, бошқа далиллар ҳам бор. Лекин 4 йилдан бери ички ишлар идораси жиноят иши қўзғатишни рад этиб келади. Ҳар сафар узоқ муддатли шикоятбозлик ва асаббузарликлардан кейин прокуратура бу қарорларни бекор қилишга мажбур бўлади. Лекин ҳеч ким узил-кесил қарор қилай, фирибгар жазосини олсин демайди.
Юқоридаги ҳолатда эса бунинг бутунлай тескариси. Бу ерда фуқаро “мен алданмадим, мени тинч қўйинглар” деяпти, лекин прокуратура “йўқ сен алдангансан, фирибгарлик қурбони бўлгансан” деб туриб олган.
Менга бир жойи қизиқ. Юнусобод туман прокуратурасида шахс алданмадим десаям, унинг алданганлигини аниқлаб берадиган қандайдир махсус ускуналар борми?!

PS: Судланувчининг бахтига “жабрланувчи”нинг ўзи қамоққа тушиб қолган. Акс ҳолда, сен у билан келишгансан, ўшанга у сенинг фойдангга ёлғон кўрсатув бераяпти деб туриб олган бўлишармиди?!

@qoplonuzb


Номонгонда нэма гап?

Кўп ҳэбарла бору сила ҳақилада канални котта акалар ўқидиган даражага чиқарволиб, кейин қўйишши ўйлутганмиз.

Кутуна


Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

@qoplonuzb


Ёшларнинг «куратори» ўзгарди

Декабрь ойининг бошида Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Шундан сўнг у ёшлар масалаларининг «куратори»га ҳам айланган. Бунгача Одил Абдураҳмонов ушбу масала билан шуғулланиб келган.

@qoplonuzb


Наманган халқи Фарҳод Мамадни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига маҳаллабай бўлимига раҳбар бўлиб келаётканидан хавотирда


Яна бир тизим издан чиқиши аниқ

Фарход Мамажалиевни Наманган ижодкорлари, айниқса блогерлари жуда яхши танишади. У вилоят хокимига ахборот сиёсати бўйича маслахатчи бўлганда, давдат идоралари рахбарлари "хаёти ва ижоди" хусусида ими жимида қора каналларга маълумот етказиши ва ортидан ўзи решала бўлиб чиқиб уни яхшишина сумага ёптириб беришини кўпчилик билади, лекин айтодмайди. Хулласи у анашундай қора пиарларга заказчик ҳам ўзи, кетини ёпувчи ҳам ўзи бўлган. Уйчида ишлаганда ҳам бундай ишларини ими жимида қилиб юрган. Уйчиликлар уни рахбар сифптида эмас, салохияциз, майишатпараст сифатида хам яхши билишади. Ишдан кетканида очиғи уйчиликлар байрам қилишди. Хам аҳборотни, ҳам уйчини кўтига тиққан бўлсада Вилоят хокимини холаваччаси деб тарқалган хабардан чўчиб хеч кис унга хеч нима деёлмас эди. Буни қаранги ишдан кетгач, ҳеч қаерга ишга жойлашолмади.
Бироқ яна хоким бувага йиғлаган кўринади Намангандаги Камбағалликни қисқартириш қа бандлик бошқармасига маҳаллабай бўлимига раҳбар бўлиб келаёткан эмиш. Бу тизим хам ўлиши ва мухит бузилиши аниқ. Хулласи бунга таёр турaсизлао.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди

@qoplonuzb


Юнусобод туман прокурори бир тадбиркорлик субъектига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси учинчи қисми в-банди ва 28,211-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлаб, ишни судга юборган эди.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан ЖИБ Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Ф.Исмаилова ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг (20-25 фоизи) далил сифатида мақбул эмаслиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда оқлов ҳукми чиқарган эди. Муболағасиз айтаманки, оқлов ҳукми мени шошириб қўйди. Чунки шу суд идорасининг ўзида адолатни топишимга ишонмаган эдим.
Ҳукм чиққанидан кейин мингдан ортиқ одамларга суд қатъий равишда адолат тарафида туриш йўлига ўтганлигини айтиб, ўзимнинг хурсандчилигимни баён этдим. Улар ҳам мен ва судланувчининг хурсандчилигига шерик бўлишди. Бугун эса шу ҳукмга Юнусобод туман прокурори протест киритганлигидан хабар топдим.
Гапим қуруқ бўлиб қолмаслиги учун эртадан бошлаб, прокуратура идораси шахсни айблашга асос бўлаверади деб судга жўнатган имзосиз ва сохта далилларни эълон қилиб бораман.

@qoplonuzb


Пойтахтда ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ўша савол, Ҳоким ёрдамчилари керакми?

@qoplonuzb


Маъмурий судлар томонидан 2024 йилда биринчи инстанцияда адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тугатишга оид 95 та иш кўриб чиқилган.

Бунинг натижасида 50 та адвокатлик лицензиясини тўхтатиб туриш ва 13 та адвокатлик лицензиясини тугатиш ҳақида қарорлар чиқарилган.

@qoplonuzb


Экология вазири А.Абдухакимов туризмни ривожлантириш устида қаттиқ меҳнат қилмоқда.

@qoplonuzb


ҲУДДИ ШУ МАЗМУНДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИ ҲОКИМИГА ҲАМ ЖАЗО ҚЎЛЛАНГАН ЭДИ

Ўтган йили Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Брат томонидан туман электросетга тегишли “Жентра” русумли хизмат автомобилига тўлиқ тонировка қилдириб, уни хотин бола чақасини хизматига бериб қўйиб, шахсий мақсадларда ишлатгани (болаларни боғчага ташлаш, олиш, бозорлик қилиш, хотини гап-сапга олиб бориш каби) сабаб вилоят ҳокими “пачка” братдан қаттиқ гап эшитган эди.

Воқеадан кейин Ҳоким Жентра автомобилини электросетга қайтаришга мажбур бўлди, шунингдек, унинг хизмат автомобили бўлган бўлган Траcкер русумли расмий автомобил ҳам олиб қўйилди. Траccер қўлдан кетгандан сўнг, Жобир брат оқ “Лаcетти”да ишга қатнаб юрди.

Мазкур ҳолат раҳбар шахслар учун хизмат ваколатидан фойдаланишда муайян талаблар борлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Дахшат жазомикан, бу Овропаликлар яшашни билишмайдида


#Кадровик
Ходимнинг жами йиллик таътили 32 кун, шундан 20 кун таътил олиб қолганини пуллик компенсация қилиб олса бўладими?

МКнинг 234-моддаси 2-қисмига кўра Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

Бу ерда тушунтириб ўтишимиз керак ходимлар пуллик компенсация ходимнинг хоҳишига кўра деган тушунчани нотўғри тушуниб олмоқда. Яъни бу ерда ходим ариза ёзса, унга иш берувчи пуллик компенсация тўланиши шарт дегани эмас. Бу ерда иш берувчи ҳам рози бўлиши керак. таҳлил қилинаётган вазиятда ходим МК 217-модда талаби бўйича 21 календар кун меҳнат таътилида бўлиши шарт. Қолган қисмини иш берувчи билан келишиб пулли компенсацияга алмаштирса бўлади.

Эслатиб ўтиш керак. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. (МК 234-м-3-қ)


Фараз қилинг шу иш бизда бўлса!

Эртага бирорта вазир қолмаса керак а ))


🛣“Тошкент – Поп – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди!

Кеча масъуллар томонидан Президентга лойиҳа ҳақида маълумот берилганлиги айтилди. Унга кўра, йўл узунлиги 314 км.га етади. Бу йўл ЯИМни 2,6%га ошириши кутилмоқда.

Қайд этилишича, тезюрар магистрал фойдаланишга топширилганда Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқариши кутилмоқда.

Лойиҳа бўйича халқаро тендер эълон қилинган ва хорижий компаниялар унга қизиқиш билдирган.


Toshkent viloyati hokimi Zoir Mirzayev bosh vazir o‘rinbosari bo‘lishi kutilayotgani haqida xabarlar tarqalgach, mas’ullar izoh berdi. 

Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati rahbari Behzod Qobulovning ma’lumot berishicha, bu haqdagi xabar asossiz. 
Viloyat rahbari doimgidek o‘z ishida va faoliyatini davom ettirmoqda. Bugun Olmaliq shahri markazida bo‘lgan hokim ahvolni tanqidiy o‘rgandi. Shahar markaziy bozoridagi oziq-ovqat mahsulotlari rastasida antisanitariya holati mavjudligini tanqid qildi, deydi Behzod Qobulov. 

“Aytishlaricha, Zoir Mirzayev bosh vazir o‘rinbosari lavozimiga tayinlanishi kutilmoqda. Xabar rasman tasdiqlanmagan”, deyiladi viloyat hokimining keyingi faoliyatini bashorat qilgan Telegram kanalidagi xabarda. 

2023-yilning oktyabr oyida ham Zoir Mirzayevning qishloq xo‘jaligi vaziri etib tayinlanishi mumkinligi haqidagi xabarlarlar tarqalgandi. O‘sha xabar ham hokimlik axborot xizmati tomonidan
rad etilgandi.

Zoir Mirzayev 2021-yil noyabr oyidan beri Toshkent viloyati hokimidir.


Давлат тузилиши ва бошқарувида битта тузилма-Вазирлар маҳкамаси бўлади. Бизда эса иккита тузилма бошқаради.

Дунё тажрибасида эса мана шундай тақсимланган;

🌍 АҚШ – Президент Администрацияси мавжуд, лекин ҳукумат алоҳида ишлайди.
🌍 Буюк Британия – Бутун бошқарув ҳукумат қўлида, Президент Администрацияси йўқ.
🌍 Франсия – Президент ва Бош вазир ваколатлари бўлинган, ҳукумат мустақил ҳаракат қилади.
🌍 Россия – Президент Администрацияси кучли рол ўйнайди, қарорлар кўпинча шу ерда шаклланади.

Хулоса

Агар Президент Администрацияси ёпилса, Ўзбекистон бошқарув тизими Буюк Британия ёки Франсия моделига яқинлашиши мумкин. Ислоҳотлар самарали бўлиши учун ҳуқуқий асос ва ваколатлар аниқ тақсимланиши лозим. Ҳозир эса Рассия бошқарув тизими билан ишлаяпмиз.

@qoplonuzb

Показано 20 последних публикаций.