Низомиддин Мир Алишер 1441-йилнинг 9-февралида Ҳиротнинг боғи давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топганлар. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Амир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлганлар.
Алишер Навоий ҳаётларига тааллуқли маълумотлар:
Навоийнинг илмга бўлган иштиёқлари эрта уйғониб, 4 ёшликларида мактабда таълим ола бошлаганлар. Навоий ҳазратлари 7 ёшларида Фаридиддин Аттор роҳимаҳуллоҳнинг «Мантиқут-тайр» асарларини ёддан билганлар.
7 ёшли Низомиддин Мир Алишер буюк муҳаддисимиз имоми Бухорий роҳматуллоҳи алайҳи ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билганлар. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаганлар.
Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олганлар. Унвон Навоий бобомизга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
Туркий тилни қайта тирилтирганлари Навоий ҳазратларининг маънавиятимиз учун улкан жасоратлари бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзсалар, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.
Алишер Навоий бобомиз ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилганлар.
Ўсмирлик йилларида ўзларии севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билганлар.
Алишер Навоий ҳазратлари туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўядилар. Ул зотнинг форсий шеърлар тўпламлари “Девони Фоний” деб номланган.
Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақларидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Гули номи Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
Навоий асарларида Фарҳод – комил инсон тимсолидир. У болалигидан илмга чанқоқ бўлади ва бир марта ўқигани сира ёдидан чиқмайди. Фарҳод ўн ёшга етганда ҳамма илмларни эгаллаб бўлади.
Навоий бобомиз тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий алайҳирроҳма билан танишадилар. Жомий ҳазратлари у кишини ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайдилар. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўрталаридаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
Самарқанд Навоий ҳазратларининг ҳаётлари ва ижодларида муҳим аҳамият касб этади. Алишер навоий алайҳирроҳма 1464 йилда Самарқандга келадилар ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт билан танишадилар.
1469 йили Навоий ҳазратлари дўстлари Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидаларини ёзадилар.
Навоий ўз жамғармалари ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирганлар.
Алишер Навоий бобомиз 16 та адабий жанрда ижод қилганлар. Навоий туркий тилидаги илк “Хамсани” икки йил давомида ёзадилар. Дунёнинг 64 тилга таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маъоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
Алишер Навоий роҳимаҳуллоҳ 1501 йил 3 январда вафот этдилар. Ул зотни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаганлар.
Алишер Навоий ҳазратларининг 10 ҳикматлари:
1.Кишининг одоби унинг бойлигидан яхшидир.
2.Охират савоби дунё роҳатидан яхшидир.
3.Тил зарбаси тиш оғриғидан кучлироқ.
4.Кўп тоатдан оз маърифат яхши,
5.Ақлли душман ахмоқ дўстдан яхшидир.
6.Ёмон дўст шайтондир.
7.Тил сукути инсон саломатлиги.
8.Сени ёмонликка бошлаган киши душманингдир.
9.Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан,унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади.
10.Мулойим сўз ваҳшийларни улфатга айлантиради;сеҳргар оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.
Кўп,бемаза сўзлайдиган эзма кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди.Тили ёмон одам халқ кўнглини жароҳатлайди,ўз бошига ҳам офат етказади.
https://t.me/manaviyatrkuz