Институт мураббийлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


ҚарМИИ

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jaloliddin Yusubov
#Qaror

🇺🇿 2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida

2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayrami mamlakatimizda “Qadriyatlaring boqiy bo‘lsin, Navro‘z!” degan bosh g‘oya asosida umumxalq sayillari shaklida yuqori saviyada keng nishonlanadi.


➡️ Batafsil: https://uza.uz/posts/690930

👉 @Jaloliddin_Y_K




Карл Маркс:

"Россиянинг аслида Русга хеч қандай алоқаси йўқ , ва у бу номни узоғи билан ХVІІІ асрдагина олган , шундай бўлишига қарамай - у сурбетларча Руснинг 800 йил олдин шаклланган тарихий меъросига даъво қилиб келмоқда. Аммо Московия тарихи Рус тарихига оппоқ иплар билан усталик билан тикилиб, тўлиқ сохталаштирилган. Норманларнинг қахрли шавкатида эмас, балки Москванинг қонли қулдорлик ботқоғида Россия тарихининг беланчаги даври бошланган.

Исм ва саналарни ўзгартириб кўрсак агар Ивана III нинг сиёсати замонавий Московия империясининг сиёсатига нафақат бирга-бир ўхшаш, балки янгидан тирилгандай хиссиёт уйғотади ... Россия гўё мўғул қулдорчилиги мактабида қайта туғилган ва тарбия олгандай. Унинг кучли бўлишига сабаб қулдорчилик санъатида ундан хеч ким хали ўта олмади.Хатто Россия мустақил бўлиб олгандан кейин хам қуллар мамлакати бўлиб қолаверди. Петр I сиёсий айёрлигини ишлатиб мўғул қулининг итоаткорлигини мўғул хукмдорининг улуғлиги билан уйғунлаштира олди.Бунда Чингизхоннинг бутун дунёни забт қилиш хақидаги васиятини хам Москва ўзига меърос қилиб олганини кўриш мумкин...

Россиянинг сиёсати - ўзгармасдир . Рус услуби ва тактикаси ўзгариб келган ва яна ўзгаради,аммо россия сиёсатининг бош мақсади-дунёни босиб олиш ва уни бошқариш истаги ўзгармас бўлиб қолаверади.Московия панславизми -ана шу босқинчилик режасининг бир кўриниши холос.

Манба:
Карл Маркс, "Разоблачения дипломатической истории 18-го века", Глава IV (оригинал «Free Press», London, 1856-1857), репринт «Собрание сочинений К. Маркса и Ф. Энгельса на английском языке» под ред. В.А. Смирнова, Б.Г. Тартаковский, т. 15, М., 1986)


Фикр қилинг, тафаккур қилинг.


Репост из: Умирбек Тошниязов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Т А Б Р И К Л А Й М А Н !!!
Бугун доцентлар Эшмирзаева Матлуба (ЭАФ) ва Рахматов Элдорларнинг
туғилган кунлари!
Хурматли устозлар таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Сизларга соғлиқ, ишларизга ривож тилайман!
Барча эзгу орзу-истакларинг рўёбга чиқсин!


Репост из: GENERALISSIMUS
❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади


⚡️Янги Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

🔹Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

🔘Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Йўл безорилиги учун;

🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

@generalissimo_marshal


Маълумот учун.


Репост из: bakiroo
“Айтамиз, кейин қайтамиз” бўлмайдими? “Анҳор” парки сотилмаслигига қандай кафолатлар бор?

Кеча Қурилиш вазирлиги, парк бошқарувчиси ва қурилиш-девелопер компанияси вакиллари “Анҳор” ва “Наврўз” парк ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмагани ҳақида бирин-кетин умумий гаплардан иборат тинчлантирувчи баёнот беришди. Қизиғи, парк ўрнида дом қурилиши ҳақида хабарлар ва хавотирлар пайдо бўлганидан ўтган бир ҳафта - ўн кун давомида бирон бир расмий чурқ этмаганди.

Қолаверса, биз биламизки, Ўзбекистон реалликларида ҳеч ким сайламаган амалдорлар айтаверадиям, қайтаверадиям. Уларда на репутация бор, на орият. Бунга охирги катта мисол Бухоронинг бузилиши, 2 йил аввал шахсан вилоят ҳокими Туризм маркази бошқа жойда қурилади, дея берган ваъдасига қарамай, Бухоронинг қоқ марказида бузиш ишлари бошланган эди. Узоққа бормайлик, шу яқинда Андижондаги Навоий боғи бир қисмига кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ масаладаям шу методичка ишлатилди. Яъни бир муддат эътироз ва шикоятлар инобатга олингандек бўлиб, вазият совутилган бўлади, лекин муаммо сал ижтимоий хотирадан кетиши билан ё бошқа янги шовқинлар фонида бузғунчилик янги тўлқинда давом этади.

Бу сафар ҳам шундай бўлмайди, деб ким кафолат беради? Қолаверса, парк Давактив назоратига ўтказилган. Деворга осилган милтиқ пьеса охиригача отилиши керакдек, Давактив қўлига ўтказилган актив барибир сувтекинга ё бошқа сопли схемада сотилади (“Humo хусусийлаштирилмайди” қасами эсингиздами?). Биз ҳатто аукционга чиқарилган парк жараёндан қайтариб олинганини ҳам билмаймиз.

Сенатда кўрилаётган боғлар, хиёбонлар, сайилгоҳлар ва яшил ҳудудларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун паркларни қанчалик ҳимоя қила олиши ҳақида ҳозирча бир гап айтиш қийин. Қонун матнини жамоатчилик ё мустақил экспертлар кўргани йўқ, лойиҳа пайти муҳокамага қўйилмаган.

Сенат хабарида айтилишича, Ботаника боғларини муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиш, уларни хусусийлаштириш ва улар ҳудудида қурилишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Парклар ҳақида аниқ гап йўқ.

Қонун мундарижасидан болалар оромгоҳлари, таълим ва тиббиёт давлат муассасалари (мактаб ва шифохоналар) ҳамда уларнинг ҳудудларини хусусийлаштириш масаласи онгли равишда ёки атайин тушириб қолдирилгани ҳам эътиборга олиниши керак.

Шундай экан, “Анҳор” парки сақланиб қолиши учун Профессор Преображенский айтганидек, ҳақиқий броня керак!


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Сенат истироҳат боғлари ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, қонун билан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/90822222

Kun.uz расмий канали


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Зеленский сайланмаган диктатор» – Трампнинг чиқишларидан Кремлдагилар ҳам ҳайратда

Трамп Зеленский манзилига навбатдаги таҳдидли чиқиш қилди. Уни «ўртамиёна қизиқчи» деб атаб, Россия билан яхши музокара ўтказаётганини эътироф этди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ


Мана сенга олам- олам гул.


Репост из: GENERALISSIMUS
🇺🇿 Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

📌Асос: (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.)

@generalissimo_marshal


Маълумот ўрнида.


Бугун УТФ доценти Файзуллаев Хайриддиннинг таваллуд куни!
Хурматли Хайриддинжон!
Сизни таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этаман! Сизга соғлик, фаровон хаёт ва бахт-саодат йўлдош бўлсин! Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз бахтига хар доим соғ-саломат бўлишингизда тилакдошман! Илмий-педагогик ва устозлик фаолиятингизга омад ёр бўлсин! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Репост из: Дайди ўқ
Мубашшир Ахмадга бир қатор жиноятлари ортидан қидирув эьлон қилинган.

Алишер Турсунов Ахмадовичга (тахаллуси Мубашшир Аҳмад) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Хусусан, у қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятлар содир этиб, жазодан қочиш мақсадида тергов органларидан яшириниб, чет элга қочиб кетган.

Бу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг алоҳида #руйхати шакллантирилмоқда.

#Огоҳлик учун постни яқинларизга ўлашинг.

https://t.me/daydi2021


Репост из: Xushnudbek.uz
Prezident farmoni bilan:

➖Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va nogironlarining har biriga 10 ming dollar miqdorida;

➖Ikkinchi jahon urushi qatnashchilariga tenglashtirilgan shaxslarning har biriga 25 mln soʻm miqdorida;

➖1941-1945-yillardagi urush davridagi mehnat fronti qatnashchilarining har biriga 3 mln soʻm miqdorida bir martalik pul mukofoti beriladi.


👉 @xushnudbek 👈


Маълумот учун.


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керак...(ми?)

Бугун дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатлари ўқувчилар қўлидаги смартфонларни тақиқлаш юзасидан бир тўхтамга келмоқда.

Айни кунларга келиб, Ўзбекистон сиёсатчилари ҳам бу мавзуда сўз юрита бошлади.


Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган.

Нидерландия
ҳам 2024 йил январидан бошлаб смартфондан фойдаланишга тақиқни жорий қилди.

Венгрия ҳам 2024 йилнинг охирида телефонларга тақиқни қўллай бошлаган.

Британияда ҳам парламент смартфонларни чеклаш чораларни кўриб чиқмоқда.

Хўш , Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керакми ёки йўқми?

Uzdiplomat.uz мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларни кутиб қолади. Фикр берувчиларга ва ота-оналарга улашинг.

Батафсил…

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Яхши таклиф. ОТТ да хам жорий этиш лозим

Показано 20 последних публикаций.