САМООЦЕНКАМ баланд бўлсин десангиз:
Танангизни борича қабул қилинг.
Мукаммаллик тушунчасини унутиб, ҳаётга реал қаранг: сиз мос бўлишга ҳаракат қилаётган ўша гўзаллик стандартлари фақат киноларда ишлайди холос.
Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг.
Ҳеч ким бир бирига ўхшамайди, ҳар бир инсонда ўзига хос хислатлар бор. Атрофдагиларга ўхшашга ҳаракат қилиб, ўз уникаллигингизни йўқотиб қўйманг.
Ўзингизни тез-тез мақтаб туринг.
Ҳар куни қилган кичик бир яхши ишингиз учун ҳам ўзингизни тақдирлаб мақтаб туринг, бу ёрдамида ўз меҳнатингизни қадрлашни ўрганасиз. Шу орқали аслида, ўзингизга ишончингиз ҳам ортиб боради.
Ўзингидаги яхши хислатларни ёзиб чиқинг.
Оқ вароқ олиб ўзингиздаги сизга ёқадиган барча хислатларни ёзиб чиқинг. Масалан, "Мен масъулиятли, софдил аёлман" ёки " Бир вақтнинг ўзида ҳам яхши тингловчи ва ажойиб суҳбатдош бўла оламан" каби. Бу усул орқали шахсиятингизни бошқатдан кашф қилиб, ўзингиздан фахрланишни ўрганасиз.
————————
⁉️Қизлар, САМООЦЕНКА 10 баллик системада баҳоланса, сизда нечи?