Qitmir muxbir


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бирор бир масалада журналист сифатидаги фаолиятимга қўшимча тарзда шахсий қарашларимни ҳам сўрашарди. Шу боис, Qitmir muxbir номли канал очиб, шахсий қарашларимни ҳам ёзиб боришга қарор қилдим. Маъқул келса, ўқирсиз!
Мурожаат учун @OtabekQuldoshev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Собиқ вазир Абдулла Қўлдошев ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилишини кўпайтириб юборгани учун ишдан олинган.

Бу ҳақда давлат раҳбари раислигидаги йиғилишда маълум қилинган.


“Такрор ва такрор айтаман, биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз”, — Президент

Давлат раҳбари бу ҳақда коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда гапирган.

"Давлат раҳбари айни жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит
яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди", — деб ёзади бу ҳақда хабар берган президент матбуот котиби.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ экани тан олинган.

"Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди. Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди", — дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Солиқ, божхона ва банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилибди

Жиноятчиларнинг 17 нафари солиқ идораси ходимлари, 1 нафари божхона ходими, 1 нафари банк ходими, 1 нафари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, 18 нафари тадбиркорлардан иборат бўлган.

Улар 2020—2023-йилларда 8 та сохта корхона ташкил қилган бўлиб, аслида хорижга экспорт қилинмаган, ҳужжатда эса қилингани айтилган мебел маҳсулотлари учун ҚҚС қайтариш схемаси орқали 24,58 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилган.

Суд қарори билан 38 нафар судланувчи устидан суд ҳукми чиқарилди. 14 нафари 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ойгача  озодликдан маҳрум қилинган.


Ҳудудларда раҳбарларнинг секторларга бўлиниб ишлаш тартиби бекор қилиниши мумкин экан

"Агар шундай бўлса, раҳбарларнинг ҳар доим бирга юришига ҳамда бир бирининг қонун бузилишига кўз юмишларга чек қўйилади", — дейди бу ҳақда маълум қилган муаллиф.

Ўзбекистонда ҳудудлардаги бошқарув тизими расман тўртта — ҳокимият, прокуратура, ИИБ ва Солиқ инспекцияси тартибида, амалда эса бешинчи сектор — ДХХ ҳам худди тўртта секторлар каби ўзига бириктирилган масалалар билан хизмат вазифасидан ортган ҳолда шуғулланиб келар эди.


Тезлик учун жарима қўллашда чегириладиган 5 км/соат 10 км/соатга кўтарилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соатга кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, бу борада норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Yangiyo‘lda ishchisi boshiga temir dastgoh tegishi oqibatida vafot etgan korxona rahbari 2 yilga qamaldi

Marhumning yaqinlariga ko‘ra, voqea 2024-yilning 8-iyun kuni sodir bo‘lgan. Mazkur ish bo‘yicha sud 2025-yilning 26-fevral kuni hukm chiqardi.


ИИБ биносидан чиққан навбатдаги жасад: Сурхондарёда қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди

Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти тергови жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида бўлган 50 ёшли фермер ҳам ходимлар томонидан уйидан олиб кетилган. У ИИБ биносида 2 кун сақланган ва 25 феврал куни «юрак хуружидан» вафот этган. Марҳумнинг яқинлари танада қийноқ излари борлигини, жиноятни унинг бўйнига қўймоқчи бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Аслида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов вазирликка тегишли бинолардан одам ўлиги чиқиши янгилик эмаслигини 2020 йилдаёқ айтиб бўлганди.

2020-йил январ ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида, июн ойида эса Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ИИБ биноларида бирин-кетин ўликлар чиқди. Воқеалар ортидан юзага чиққан саволларга жавоб қайтариш учун Қарши шаҳридаги матбуот анджуманида кўриниш берган вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жамоатчиликка ИИБ биноларидан одам ўлигининг чиқиши янгилик эмас деган иборани ишлатган. Масъулнинг бу гапи жамоатчиликни ўша пайтда қанчалик ҳайратлантирган бўлса, шунинг баробарида кўпчиликнинг ғазабига ҳам сабаб бўлган.


"Ёмғир ёғаётган, зимистон эди, ҳеч нарса кўра олмасдим. Балки темирйўл бўйлаб ўрнатилган чироқларда қисқа туташув бўлган шекилли, деб ўйладим. Кейин машинага тўртта ўқ келиб урилди. Газни бос!... дедим ҳайдовчига", ўзи билан юз берган воқеа тафсилотларини эслаган Алламжонов Британиянинг нуфузли Financial Times нашри билан интервьюда.

Интервьюда Алламжонов ўзининг "суиқасддан омон қолгани сабаби"ни "Калашников автомати қисилиб, отилмай қолгани"да кўриши ҳақида гапирган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Haydovchilarga tayinlanadigan 12 ballik jarima ballari faqatgina YPX inspektorlari tuzgan bayonnomalar asosida shakllanadi va ballarni hisoblash tizimi IIV JXD YHXXda inson omilisiz, avtomatlashtirilgan tarzda hisob-kitob qilinadi.


Репост из: bakiroo
Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.


“Bizni qirol emas, qonun boshqaradi. Sudda ko‘rishguncha” — gubernator Donald Tramp bilan sudlashishini aytdi

“Biz qirol tomonidan emas, qonunlar bilan boshqariladigan davlatmiz. Transport vazirligi ushbu muhim dasturni saqlab qolish uchun Nyu Yorkning janubiy okrugida sudga murojaat qildi. Sudda ko‘rishguncha”, dedi Xokul Trampga qarata.


“Техник хатолик”. Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноятда айбланаётгани рад этилди

“Дарё”да Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. Ахборот манбаси — Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов қидирувдаги шахс Жиноят кодексининг 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича қидирувда эканини очиқлаганди. Масъул бугун ОАВга ахборот тарқатилишида хатолик бўлганини маълум қилди.

“Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Ғиёсов ахборот базага киритилаётганда техник хатога йўл қўйилганини айтиб, “Учни икки деб ёзиб юборишган”, деди.

Шайхонтоҳур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан 2023 йил 11 август куни Турсунов Алишер Аҳматовичга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3- моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 29 август куни унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланиши шарти билан қидирув эълон қилинган. Шахсга қидирув эълон қилингани ҳақидаги ахборот Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказига киритиш жараёнида Жиноят кодексининг 244-2-моддаси сифатида ёзилган бўлиб, техник хатога йўл қўйилгани аниқланган. Ҳозирда ахборот тўғриланган, дейди масъул.

Шоҳрух Ғиёсов “Дарё” журналистининг “Техник хатога йўл қўйган ходимга чора кўрилдими?”, “Хабар тарқатилганига икки кун бўлди, шу вақт оралиғида шу ахборотдан хабардорлар, дейлик, терговчи нотўғри ахборот эканини айтмадими?”, деган саволларига “Сўраб кўрамиз”, дея жавоб қайтарди.

Ёлғон ахборот тарқатиш

Мамлакатнинг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунида ёлғон ахборот тарқатишга қандай жавобгарлик борлиги маълум қилинган.

Унга кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.


Мажбурий обуна

Тошкент вилоятида Ички ишлар вазирлиги қошидаги нашрлар обунаси учун ИИБ ходимлари маошидан ушлаб қолиниши ҳақида билдирги ёзиб олинаётган экан.


Вазиятдан чиқиш учун роса бош қотиришган, шекилли

Муҳими, нимадир дейилди, сукут сақланмай.


Сенат мажлиси қатнашчиларидан бири уйқида

Айни пайтда давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда. Мажлисда диний консепсияга оид қонун бўйича Сурхондарёдаги студиядан сенатор Дилбар Сувонова савол бермоқда.

"Сенатор ортида ўтирган мажлис қатнашчилардан бири саволнинг бошидан охиригача стулдан бошини кўтармади", — деб ёзмоқда Кун.уз.


“Ўғлимнинг танасида электрошокер, бўйнида тиғ излари бор эди” — Олмалиқдаги колонияда вафот этган Муҳаммадқодирнинг онаси

Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаментига қарашли Олмалиқдаги 14-сонли колониядан 21 яшар маҳкум — Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган марҳумнинг онаси Нигора Қамбарова ўғли ўз ажали билан ўлмаганини, ўлдирилганини айтмоқда.

Ўғлимнинг 14 февраль куни тонгда мазаси қочган. Қайт қилган. Кун бўйи тоби бўлмагач, шу куни жон берган. Уни суд экспертизага олиб бориб, тилиб ташлашган, жасадини музлатишганидан сўнг, 15 февраль куни менга қўнғироқ қилишиб, “жасадини олиб кетинг” дейишди. Ўша куни ўғлимнинг мазаси бўлмаган бўлса, яшириладиган гап бўлмаса, нега менга ёки отасига хабар беришмади? Нега айнан ўша куни бизни чақиришмади? Ўғлим ўлиб, жасади тилиниб, музлатилгач, хабар қилишди. Тағинам совуқ оҳангда жасадини олиб кетинг дейишлари жудаям ғалати туюлди, дейди Нигора Қамбарова.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Метан заправкаларда ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилибди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг Кун.уз нашрига билдиришича, ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмалиқдаги колониядан маҳкум ўлиги чиққани айтилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан. Бу ҳақда Эзгулик жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ёзмоқда.

Фарғона шаҳрининг Темурмалик кўчасида яшовчи Нигора Қамбаровнинг айтишича, у ўғли Муҳаммадқодир билан шу йилнинг 26—28-январь кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган.

Муҳаммадқодир спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Нигора опа безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиқиши, келин қидирганини айтади.

Аммо колония маъмуриятининг таъкидича, 14-февраль куни Муҳаммадқодирда миокрад инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган.


Самарқандда электр ва газ корхоналарининг “коррупциявий жиноятларни содир этганликда айбланган” 7 нафар ходими йиғилишнинг ўзида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, кишанлар билан олиб чиқиб кетилибди.

Йиғилишни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов ўтказган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазордаги сайёр қабул
айёр қабул номини олибди

Муаммо билан борган одамлар масъуллар ёнига киролмаётганини айтган.

Показано 20 последних публикаций.