НУРЛИ МАСКАНДА ШАХМАТ ШАШКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Янги Ўзбекистоннинг янада ривож топиши учун энг аввало ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш зарурлиги Президентимиз томонидан доимий равишда таъкидлаб келинмоқда.
Шу мақсадда туманимизда жойлашган 43-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги спортнинг шахмат шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда фахрли биринчи ўрин ўқувчи ёшларга, иккинчи ўрин эса ДХХ ЧҚ муддатли ҳарбий хизматчиларига насиб этди.
Мазкур тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун аҳамиятлидир.
Мамуржон Раҳмонов
ДХХ ЧҚ "N" қисм 3-даражали сержанти
https://t.me/qibray_sadosi