Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Узоқ Бозоров иштирокида Қарши туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида учрашув ташкил этилди

Сайт | Телеграм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

Сайт | Телеграм


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Узоқ Бозоров иштирокида Қарши туманидаги 10-сонли ўрта таълим мактабда учрашув ташкил этилди

Судьялар олий кенгаши ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда сўзга чиққанлар Узоқ Бозоровнинг ибратли ҳаёт ва фаолият йўли ҳақида сўз юритишар экан, у кишининг узоқ йиллар давомида қилган самарали ва ҳалол меҳнати, юқори даражадаги билими ва тажрибалари билан қозонган обрў-эътибори бугунги кун ёшлари учун ибрат мактаби бўлиши лозимлигини таъкидлашди.

Шунингдек, Узоқ Бозоровнинг нафақага чиққач ҳам тиниб-тинчимай, ёш ҳуқуқшунослар учун маслаҳатчи, тажрибали мутахассис сифатида уларни ҳаётга тайёрлаш, ўз билим ва тажрибаларини ёшларга етказишда фаол иштирок этиб келаётганлиги, маънавий-маърифий учрашувларда фаол қатнашиб, ёшлар онгида қонунга итоат, масъулият, ҳалоллик ва фидойилик каби туйғуларнинг шаклланишида муносиб ҳисса қўшиб келаётганлигини эътироф этишди.

Шу мактабда таҳсил олиб, келажагини суд-ҳуқуқ соҳасига бағишлаган Узоқ Бозоров ва мактаб ўқувчилари иштирокидаги учрашув эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди. Самимий руҳда бўлиб ўтган тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Намунали хулқи, фанларни ўзлаштиришдаги юқори кўрсаткичи учун бир гуруҳ ўқувчилар ҳамда ёшлар тарбиясидаги муносиб ҳиссаси бир гуруҳ ўқитувчилар Қашқадарё вилоят суди ва тадбир ташкилотчилари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сайт | Телеграм






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Дилбар Муродова иштирокида таҳсил олган мактаби ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди

Сайт | Телеграм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт | Телеграм


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Дилбар Муродова билан учрашув ташкил этилди

Ҳаётимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритиб, обрў қозонган, жамиятда ўз ўрни ва номига эга бўлган фахрийларнинг ўзи таълим олган мактабига ташриф буюриши ва ёшлар билан учрашувининг аҳамияти ниҳоятда катта.

Судьялар олий кенгаши ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида шу зиё масканини тамомлаб, ўз келажагини ҳуқуқшунослик соҳасига бағишлаган ва шу соҳанинг фидоийси бўлиб, соҳа ривожида биқиёс ва муносиб ўринга эга инсон – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Дилбар Муродова билан ташкил этилган учрашув ўзгача шукуҳда бўлиб ўтди.

Меҳмонлар, сафдошлар ва суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари иштирокида ўтказилган суҳбатлар мобайнида Дилбар Муродованинг ҳаёти ва фаолияти хусусида тўхталиб, ҳар бир масалаларни ҳал этишдаги принципиаллик, қонунийлик ва инсонийлик тамойилларини қўллаб келганлиги ёшларга ҳаёт мактабидек хизмат қилиши, ёшлар бу инсоннинг собитқадамлиги, ҳалолликка содиқлиги, фуқароларга бўлган самимий муносабатидан ўрнак олиши лозимлиги таъкидланди.

Мулоқотлар жараёнида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишар экан, келажакда етук инсон бўлиш учун қанчалик ўқиб-ўрганиши ва нималарга эътибор қаратиши лозимлиги хусусидаги саволларига жавоб олишди.

Шунингдек, ўзининг интилиши, намунали хулқи, фанларни ўзлаштиришдаги юқори кўрсаткичлари учун бир гуруҳ ўқувчилар ҳамда ёшлар тарбиясидаги муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ўқитувчилар Қашқадарё вилоят суди ва тадбир ташкилотчилари тамонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сайт | Телеграм





Показано 10 последних публикаций.