#тахрирсиз_узатилди
Онлайн кредит бериш дастурларидан бири “Yangi finans bank”нинг дастури ҳақида тўхталмоқчиман. Яқинда жуда пул зарур бўлганлиги сабабли шу банкнинг телефон дастурида бироз миқдорда онлайн микроқарз олишга мажбур бўлдим. Менга 3 млн сўм миқдорида лимит ажратилди. Ажратилган пул дастурдаги электрон ҳамёнга ташлаб берилди. Лекин ушбу пулни на ишлата олдим, на бошқа банк картасига ўтказа олдим. Бир неча бор ушбу ҳамёндаги пулни пластик картамга ўтказишга уриниб кўрдим, лекин дастурда марказий банкнинг талабига кўра 48 давомида бошқа пластик картага ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабар чиқиб турди.
Шундан сўнг менга зарур бўлган пулни бошқа кишидан қарзга олиб туришга мажбур бўлдим ва “Yangi finans bank”дан олган 3 млн сўмни қайтариб ёпиб юборишга уриндим, лекин бунга ҳам натижа бўлмади. Ушбу қарзни ёпишни сўраб, дастурнинг ўзидаги онлайн чатдан мутахассисларга ёздим, мутахассислар эса аризам қабул қилинганлигини, масъул мутахассислар жавоб бериши билан менга маълум қилишини билдиришди.
Лекин орадан икки кун яъни 48 соат ўтиб, ушбу дастурдан олган 3 млн сўмни устига 26 минг сўм қўшиб ёпишга мажбур бўлдим. Мен ушбу 3 млн сўмдан фойдалана олмасдан унинг устига 26 минг сўм қўшиб тўлаб ушбу қарзни ёпишга мажбур бўлдим.
Аслида гап ушбу 26 минг сўм ортиқча тўлов ҳақида эмас, пулга мухтож бўлиб “Yangi finans bank”нинг мобил дастури орқали ажратилган пулдан керак вақтида фойдалана олмай, бошқа кишидан қарз сўрашга мажбур бўлганим алам қилади.
Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари, мен ушбу постни “Yangi finans bank”ни ёмонлаш учун юборганим йўқ, шунчаки бошқа юртдошларимиз ҳам “Yangi finans bank”нинг хийлаларига учмасдан, расмий давлат банкларига мурожаат қилишларини маслаҳат бермоқчиман.
Лекин аслида ҳам “Yangi finans bank”нинг хизматлари бир тийинга қиммат экан.
@qalqon_ortida