ЯРАШИБДИ
Айрилиқ ҳам сизга тантана,
Кўзларингиз куляпти ана,
Гўзаллашиб кетибсиз яна,
Ярашибди сиз менсизлик.
Жилмаясиз тишларингиз дур
Юзингиздан таралмоқда нур,
Ҳижронлардан топибсиз ҳузур,
Ярашибди сизга менсизлик.
Қойил сиздек қоши қаламга,
Айланибсиз сулув санамга,
Ўхшамайсиз куйган одамга,
Ярашибди сизга менсизлик.
Сохта экан севгингиз сохта,
Сиз кўкдасиз мен эса чоҳда,
Мендайларни қолдириб доғда,
Ярашибди сизга менсизлик.
Дилингизни хушнуд этасиз,
Орзуга ҳам бир кун етасиз,
Энди бахтли бўлиб кетасиз,
Ярашибди сизга менсизлик.
Менга қолсин ҳижронли кунлар,
Кўз ёшимдан яралган тунлар,
Қутлуғ бўлсин бахтиёр кунлар,
Ярашибди сизга менсизлик.
Хуршид Карим
16.02.2025
t.me/Xurshid_Karim🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️