PSIXOLOGIYA: Mental Balance


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Психология


Ushbu kanalda: Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


АЖИБ...

Эътибор берганмисиз, нимагадир навбатда турганда, ортингизда турган одам ҳудди навбати тез келиб қоладигандек, ортингиздан тиқилиб келаверади ёки бироз олдинга ўтиб олади.

Аслида бундай одамларнинг аксарияти, психологик жиҳатдан бошқаларга боғланиб яшашга мойил инсонлар бўлиб, оммага қўшилиб кетишга онгсиз интиладилар...

https://t.me/psixologiyamentalbalance


Адабий асарларнинг аксарияти, қаҳрамоннинг азоб чекишига асосланади.

Психологик жиҳатдан ё муаллиф азоб чекади, ё асар қаҳрамони ёки асарни ўқияптган инсон азоб чекади.
Магар учаловси азоб чекса, ўша китоб дурдона (шедевр) асар ҳисобланади...


https://t.me/psixologiyamentalbalance


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Психологик чегаралар бузилгани учун, тана чегаралари бузилганлар кўпаймоқда.
Тана чегараларининг бузилиши борган сари ошкор бўлиб, кўчага чиқиб кетади дегани бежиз эмас шекилли...


ЯНА МУЛОҲАЗА...

Ажиб...

Ота-она: "болам яхши инсон бўлсин, яхши яшасин" деб, кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, фарзандини катта қилади.
Асаблари тамом бўлиб, айримлари жисмоний толиқиб меҳнат қилиб, боқади.

Фарзанди катта бўлгандан кейин, психологга бориб, "кечириш техникаси" ёрдамида ота-онасини кечиради...

Ажиб а ? ? ?

Мазкур мулоҳазамиз ичида, ҳам ота-онага, ҳам фарзандлар учун хабаримиз бор. Мулоҳаза юритиб, хабарни ўқиб олинг...


#https://t.me/psixologiyamentalbalance


ҲАР БИР КУНИМИЗ ГЎЗАЛ, ЯХШИ ВА БИЗ КУТГАНДЕК БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН.

АММО ҲАР БИР КУНИМИЗДА КАМИДА БИТТА ХАЙР АЛБАТТА БОР.


КИМ ЎША ХАЙРНИ ТОПСА САОДАТЛИДИР...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ўзини яхши кўриш, жуда ғаройиб нарса...

Гоҳида ўзини яхши кўриш бу - химияга тўла, зарарли ширинликни сотиб олиб, мазза қилиб ейиш...

Гоҳида, ўзини яхши кўриш бу - химияга тўла, зарарли ширинликни сотиб олмасдан, ўз саломатлигини ҳимоя қилишдир...

Олтин ўрталикни топаверасиз...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Аёлига доимий равишда жисмоний ва психологик зўравонлик қилаверадиган эркак қандай инсон???

Барча нарсаларни назоратга олишга ва бошқа одам (бу ҳолатда хотини) ҳисобига ўз-ўзини тасдиқлашга интилган инсондир.

Барака топгур тушунмидики, тасдиқ олмоқчи бўлган одамини ўзи, қурбон позициясидан чиқолмаган, тасдиқ топмаган одам сифатида, уни зўравонлигига чидаб ўтирган бўлса...


#https://t.me/psixologiyamentalbalance


Психотерапевтимни таъкидлашича, ёғочда ҳеч қанақа туяқушлар кўринмасмуш. Аммо ишга келиб, ёғочга қарасам, барибир кўринвоти...
Сиз соғломмисиз? Сизга кўринмаяптими?


#Ҳазил


ПСИХОТИПЛАР БЕРКИНМАЧОҚ ЎЙНАСА...

Шизоид - уни ҳеч ким тополмаслигига умид қилиб беркинади.

Нарцисс - уни тезда топиб, қайтишини ялиниб сўрашлигини истаб беркинади.

Невротик эса - ҳаммани излаб топади...


Авваллари: "мен ухлашга кетдим" деса, тўшакка бориб, росмана ухлашарди.
Ҳозир: аксарият одамлар "ухлашга кетдим" деб, тўшакда телефон титишни бошлашади.
Ҳа... телефон катталар учун эртакчи она бўлди чоғи🙃...


АЖИБ...

Бирор жойга борганингда, сен сочларингни тўғирлайверасан, тақинчоғинг ёки соатингни ушлаб, қимирлатаверасан, гоҳ-гоҳида лабингни тишлайверасан ва ҳ.к.з.
Атрофдагилар сузилаверадиган, суюқ, қитмирми деб, ўйлайди...
Аммо сенда шунчаки СДВГ (диққат ва гиперактивлик танқислиги синдроми) бор. Ва сен, бир жойда тинч ўтиролмайсан...


Ҳар дарднинг шифосини берсин🤲


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсон ўзини англаши, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини тушуниши жуда муҳим.
Айнан шу англаш ва тушунишлари орқали, шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиши мумкин.
Акс ҳолда, ўзини англамаган, ўз эҳтиёжларини тушунмаган инсон, бошқалар билан доим муаммо ва зиддиятларда бўлаверади. На ўзида, на оиласида ва на ишида ҳаловат бўлмайди...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Магар, икки бир-бирига зид бўлган психологик травмага эга инсон турмуш қурса, кўп холларда, бесабаб ва англанилмаган ички норозилик ўзини намоён этади.
Мазкур англанилмаган норозилик, жанжал ва низо кўринишида ташқарига чиқиши ёки депрессия, апатия, ҳиссизлик ва хиёнат сифатида ичкарида яъни яширин кечиши мумкин..


Китоб учун миннатдормиз.
Аллоҳ илмингиз янада зиёда айласин
🤲


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Уят ва айбдорлик ҳиссини, инсондан тўлиқ йўқотишга ҳаракат қиладиган "мутахассислар" !!!
Уят ва айбдорлик инсон учун муҳим психологик безак саналади.
Агар уят олиб ташланса, уятсиз бўлади. Айбдорлик ҳисси олиб ташланса, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, қилган иши учун жавобгарлик ва маъсулият ҳис этмайдиган жоҳил бўлади.
Аслида уят ва айбдорлик, инсонни шахслараро муносабатларида ўзини ва ўзгаларни чегарасини таниб олиши ҳамда қабул қилишида муҳим аҳамият касб этади.
Айбдорлик бизга бошқа одамга озор берганимиз ва бунинг учун жазо борлигидан хабар беради.
Уят бизга, инсонлар билан нақадар яқин ва узоқлигимизни белгилаб, очиқлик ёки ёпиқлик ҳаддимизни хабарчиси бўлади.
Уят, аҳлоқимизнинг нишонасидир...

Илтимос, уят ва тортинчоқликни адаштирманг!!!


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Муаммо, муаммо эканлиги аввало инсон томонидан идрок қилинади. Шундан сўнг, кимдир унга куйинади, кимдир сиқилиб адо бўлади, кимдир бепарво бўлади ва яна кимдир ижобий қабул қилиб, муаммога чора излайди. Хулласки, муаммога нисбатан жавоб реакциясини намоён этади.
Шундай экан, муаммонинг тўғри идрок этилиши, уни ҳал бўлишида катта аҳамиятга эга.
Демак, ўз устида ишлашни режа қилган инсон, буни инобатга олиши лозим...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳар томонлама кучли, оила ва бошқа маъсулиятларни ўз зиммасига оладиган, эркакшода ҳамда ўзига ишонган аёллар, кучсиз ва бола позициясидаги эркакларга жуда ёқади.
Илло, кучсиз, маъсулиятлилик тўла шаклланмаган ва ҳимояга муҳтож болажонга, кучли, маъсулиятни ўз бўйнига олган ва ҳимоя қилоладиган она керак...


Репост из: Xushnudbek.uz
❗️Noqonuniy psixologik yordam ko‘rsatganlik uchun javobgarlik belgilandi

Bu bo‘yicha qonun prezident tomonidan imzolandi.

Bundan buyon psixologik yordam ko‘rsatish bilan faqat psixologiya yo‘nalishi bo‘yicha oliy ma'lumotga ega shaxslargina shug‘ullana oladi. Mazkur qonun internet orqali turli psixologik trening o’tkazadigan shaxslarga ham taalluqli bo’ladi.

Agar psixologik yordam bunday huquqqa ega boʻlmagan shaxs tomonidan koʻrsatilsa yoxud aholiga psixologik yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan cheklovlarga rioya etilmasa, quyidagicha jazo chorasi qo’llanishi mumkin:

➖ fuqarolarga BHMning 5 baravaridan 10 baravarigacha;
➖ mansabdor shaxslarga 10 baravaridan 15 baravarigacha jarima.

Shuningdek, xuddi shunday huquqbuzarlik ma'muriy jazo qo‘llanilganidan keyin 1 yil davomida takroran sodir etilsa:

➖ fuqarolarga BHMning 10 baravaridan 15 baravarigacha;
➖ mansabdor shaxslarga 15 baravaridan 25 baravarigacha jarima tayinlanadi.

Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 3 oy oʻtgach kuchga kiradi.


👉 @xushnudbek 👈


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ўзини зинҳор кўролмайдиган аммо ҳаммага кўриниб турадиган психотип - бу нарциссдир.
Уларда ҳаммага кўриниш, эътиборда бўлиш учун, кучли эҳтиёж бор.
Аслида нарцисслик ҳаммада бир томчидан мавжуд. Бироқ, меъёрдан ўтиб кетса, инсон ҳам ўзи қийналади, ҳам бошқаларни азоблайди.
Фарзандларингизни эътибор ва намойишкароналикка бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондиринг...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Тўйдан аввал қадрлаб, эътибор ва ҳурмат кўрсатиб, энг яхши сифатларда намоён бўлиб, тўйдан сўнг, фарзандли бўлгунча билинар-билинмас совуқ муносабатга ўтиб бориш, фарзандли бўлгач, дугоналаридан, ота-она ва яқинларингиздан сезиларли равишда узоқлаштириш, доим камситиш, қадрсизлантириш, маънавий эзиб бориш кузатилса, демак, абьюзер нарцисс эр ҳаётингизда бирга экан...

Показано 20 последних публикаций.